Доимо эътибор оғушидамиз

Президентимизнинг “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармони халқимизни, айниқса, биз, нуронийларни чексиз қувонтирди.
...19 ёшимда, айни ўйнаб-куладиган йигит чоғимда тенгқурларим қатори урушга отландим. Қўлимга қурол олиб, юртимиз озодлиги йўлида жангга кирдим.
Уруш тугагач, қадрдон юртимга қайтдим ва кўп йиллар маънавият соҳасини юксалтириш йўлида сидқидилдан хизмат қилдим. Меҳнатимдан қадр топдим. Ўн фарзанд¬ни тарбиялаб, уларнинг камолидан қувондим. Ҳозир ёшим 95 да. Қирқдан зиёд -невара ҳамда чевараларим ардоғидаман.
Кексайган чоғимда ғамхўрликдан яйраяпман. Зеро, мамлакатимизда муттасил ривожланишлар юз бермоқда, улкан бунёдкорликлар амалга оширилаётир. Биз, кексалар, уруш ҳамда меҳнат фахрийлари доимо эътибор оғушидамиз. Президентимиз Фармони ана шундай эъзоз ва ғамхўрликнинг яна бир ифодаси бўлди. Илоҳим, бизни сийлаганни Аллоҳ сийласин! Юртимиз доимо тинч, турмушимиз янада фаровон бўлсин!
Назарбой ТАЖИБАЕВ,
уруш ва меҳнат фахрийси.
Нукус шаҳри
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг