ДХХ давлатга 12 млрд. сўм зарар етказган майнинг фермани аниқлади

15:05 23 Ноябрь 2023 Жамият
278 0

ДХХ томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний тарзда криптовалюта ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келган шахс қўлга олинди.

Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаро тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан, ушбу шаҳардаги хонадонларнинг бирида криптовалюта ишлаб чиқариш мақсад қилади. У электр таъминоти корхонаси билан шартнома тузмасдан, умумий қуввати 104,2 килоВатт/соат бўлган 31 дона “Ватсмайнер М21S” қурилмалари ва 2,16 килоВатт/соат бўлган вентилятор ва ёритгичлар, жами қуввати 106,3 килоВатт/соат бўлган электр қурилмаларини ўзбошимчалик билан электр тармоғига улайди.

Натижада 2020 йилдан 2023 йилга қадар мазкур шахс жами 2 млн. 794 минг бир юз килоВатт электр энергиясидан фойдаланиб, электр таъминоти корхонасининг 12 млрд. 369 млн. сўмлик мулкини яширин равишда талон-тарож қилгани аниқланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер