Дезинфекцион туннелларни умуман фойдаси бўлмади, деб баҳолаш хато фикр — Штаб аъзоси
Дезинфекцион туннеллар ҳақида нима дея оласиз? Ушбу саволга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Рустам Икромов жавоб берди.
"Дезинфекцион туннелларни умуман фойдаси бўлмади, деб баҳолаш хато фикр.
Биргина ўткир ичак юқумли касалликларини 2019 йил 6 ойлигига нисбатан, жорий йил шу даврида 61 фоизга камайганлиги, вирусли гепатит «А» тури 76 фоизга камайганлигини ўзи ушбу дезинфекция чораларини юқумли касалликларнинг тарқалишида ўрин тутганлигини билдиради.
Бугунги кунга қадар дезинфекция туннелларини коронавирусга қарши таъсир самараси қайсидир мамлакат томонидан ўрганилганлиги тўғрисида расмий мақолалар чоп этилмаган", деди Икромов.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг