“Дэвис кубоги”да омад меҳмонларга кулиб боқди
Пойтахтимиздаги “Саховат спорт сервис” (собиқ “Ўзбекистон”) мажмуасида 1-2 февраль кунлари теннис бўйича “Дэвис кубоги”нинг плей-офф баҳслари ўтказилди.
Мазкур нуфузли мусобақанинг асосий босқич ўйинларига ўтиш учун юртимиз ракетка усталари жаҳоннинг кучли теннис мактаби вакиллари — Сербия терма жамоасига қарши кортга тушди. Қизиқарли кечган учрашувларда 5 та қарама-қаршиликдан сўнг омад рақибларимизга кулиб боқди. Сербиялик теннисчилар 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритди.
Қуйида Ўзбекистон — Сербия учрашувида қайд этилган натижалар билан танишинг:
Санжар Файзиев — Душан Лайович 6/7, 3/6;
Денис Истомин — Филип Крайинович 2/6, 4/6;
Истомин/Файзиев — Милоевич/Троицки 2/6, 6/1, 6/3;
Денис Истомин — Душан Лайович 6/3, 6/4;
Санжар Файзиев — Филип Крайинович 6/4, 3/6, 0:6.
Суннатилла Исломов (“Халқ сўзи”).
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг