Деновдаги экомарафон 3 мингга яқин иштирокчини қамраб олди
Фото: "Халқ сўзи"
Сурхондарё вилояти Денов туманида “Save Aral - 2021” хайрия акцияси доирасида оммавий югуриш марафони бўлиб ўтди. Тадбир давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.
“Save Aral– 2021” номи остида жойларда ўтказилаётган бундай экомарафонлар жамиятда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний тарбия ва спорт тадбирларига аҳоли кенг қатламини жалб этишда муҳим ўрин тутмоқда.
Қарийб 3 минг нафар ҳаваскор югурувчилар, ёш ва фахрий атлетлар иштирок этган экомарафон якунида финиш чизиғига биринчилардан бўлиб етиб келган спортсеварлар эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Илҳом РАҲМАТОВ, "Халқ сўзи".
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг