Деновда тадбиркор ташаббуси билан мактаб биноси капитал таъмирланмоқда
Денов туманидаги 35-сонли умумтаълим мактабининг 330 ўринли ўқув биноси маҳаллий тадбиркор Жамшид Ибрагимов ташаббуси ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан замонавий талаблар асосида капитал таъмирланмоқда.
Эътиборли жиҳати шундаки, Жамшид Ибрагимов айнан шу таълим муассасаси битирувчиси ҳисобланади. У ўзини камолга етказган билим масканига муносиб ҳисса қўшиш, ёш авлод учун замонавий ва қулай таълим шароитларини яратишни асосий мақсад қилиб олган.
— Бугун тадбиркорлар учун яратилаётган кенг имкониятлар, қўллаб-қувватлаш ва эътибор нафақат бизнес юритиш, балки жамият олдидаги масъулиятни чуқур ҳис этган ҳолда фаолият олиб бориш имконини ҳам бермоқда. Президентимиз томонидан тадбиркорларга билдирилаётган ишончга муносиб жавоб қайтариш ва юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиш ҳар биримизнинг бурчимиз, — дейди Жамшид Ибрагимов.
Маълумот ўрнида қайд этиш жоиз, шу кунга қадар сурхондарёлик тадбиркорлар ташаббуси билан тўртта мактаб тўлиқ реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилган. Бу эса ҳудудда таълим инфратузилмасини мустаҳкамлаш ва ёшлар учун муносиб шароит яратиш йўлидаги эзгу ишлар изчил давом этаётганидан далолат беради.
Фарҳод ЭСОНОВ, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг