Декабрь ойи иккинчи ярмига дастлабки об-ҳаво башорати эълон қилинди
Фото: Иллюстратив фото
2023 йил 18-31 декабрь кунларига Ўзбекистон бўйича дастлабки об-ҳаво башорати берилди.
19 декабрда республиканинг шимолида ва чўл ҳудудларида, 20 декабрда марказий вилоятларда ва Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек, декабрь ойининг охирги беш кунлик айрим кунларида республика бўйича баъзи жойларда (1-2 кун) ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, ҳаво ҳарорати 18 декабрда кечаси -0...-5 даража, кундузи +5...+10 даража, 19-20-декабрда кечаси -3...+2 даража бўлади, кундузи +0...+5 даражагача пасаяди.
21-31 декабрда ҳарорат кечалари +0...+5 даражадан -3...-8 даражагача, кундуз кунлари +0...+5 даражадан +7...+12 даражагача, шимолда кечалари -0...-5 даражадан -10...-15 даражагача, кундуз кунлари +0...+5 даражадан -2...-7 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг