Деҳлида юз берган ёнғин оқибатида камида олти нафар янги туғилган чақалоқ ҳалок бўлди

11:28 27 Май 2024 Дунё
1776 0

Фото: Reuters

Ёнғин шанба куни кечқурун Ҳиндистон пойтахтининг Вивек Вихар ҳудудидаги шифохонада содир бўлган.

Полиция ходими Сурендра Чоудхарининг айтишича, фожиа юз берган вақтда касалхонада 12 нафар чақалоқ бўлган.

Расмийлар қочиб кетган шифохона эгасига нисбатан қонуний чоралар кўрилишини маълум қилди.

Деҳли шаҳар маъмури Арвинд Кежривал ушбу ёнғинни «юракни ларзага солди», деди.

«Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда ва бу бепарволик учун ким жавобгар бўлса, бундан қочиб қутулмайди», дейди Кежривал.

Деҳли ўт ўчириш департаменти директори Атул Гаргнинг «Press Trust of India» ахборот агентлигига маълум қилишича, ёнғинни ўчириш учун 14 та ўт ўчириш машинаси жўнатилган.

«Ёнғин кислород баллони портлаши туфайли жуда тез тарқалди», деди у.

Расмийларнинг айтишича, битта зинапояга эга бинога кириш чекланганлиги туфайли қутқарув ишлари қийин кечган.

Ушбу фожиага Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ҳам муносабат билдириб, ўзининг «Х» ижтимоий тармоғидаги саҳифасида «Деҳлидаги касалхонадаги ёнғин фожиаси юракни оғритди», деб ёзди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер