Давлатбодлик фуқаро 21 йил деганда «метирка» олди
Давлатбод туманида яшовчи Лайло Тошматова бу йил 21 ёшни қаршилади. У бир қатор сабабларга кўра ҳали ҳамон туғилганлик гувоҳномасисиз яшаб келаётганди. Бу орада турмушга чиқиб икки нафар фарзанднинг онаси бўлди. Фуқаро фарзандларини туғруқхонадан олиб чиқишда ҳам муаммоларга дуч келганидан сўнг ўзининг туғилганлик гувоҳномасини олиш учун Давлатобод ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилади. Унинг мурожаати қонуний кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этилди.
Экстерриториаллик тамойили асосида гувоҳнома расмийлаштирилиб, метрикаси тантанали тарзда топширилди. У энди фуқаролик паспортини олганидан сўнг, фарзандларига туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани ҳам расмийлаштириши мумкин.
-Тўғриси, шу шунча йил туғилганлик гувоҳномаси ва паспортсиз юриб жуда қийналдим. Қай бир идорага бормай, ҳужжатларим йўқлиги сабаб ишим битмасди. Давлат хизматлари агентлиги менга яқиндан ёрдам бериб, мустақиллигимизнинг 30 йиллиги шодиёнаси арафасида туғилганлигимни қайд этиб беришди. Бундан жуда мамнунман,-дейди Л. Тошматова.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг