Давлат мулкларини “1 сўм” қийматда савдога чиқариш амалиёти бекор қилинади
Президент Фармони (ПФ–6258-сон, 08.07.2021 й.) билан айрим қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди.
Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, қуйидагилар бекор қилинди:
— вилоят ҳокимлари томонидан давлат кўчмас мулк объектларини инвестиция мажбуриятлари қабул қилинган ҳолда “ноль” харид қиймати бўйича сотиш амалиёти;
— давлат объектларини ижтимоий мажбуриятлар асосида “1 сўм” бошланғич қийматда оммавий савдоларга чиқариш тартиби.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг