Давлат мукофотлари муборак бўлсин!
Давлатимизнинг энг эзгу ва улуғ байрами – Мустақиллик куни арафасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 28 август куни «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармони эълон қилинди.
Истиқлол ҳар бир кишига ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг барча соҳаларида ўз имкониятларини рўёбга чиқариш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга ва халқимиз маданияти ҳамда маънавиятига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиш, жамият ва давлат ишларини бошқаришда фаол иштирок этиш имконини берди.
Мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий қудратини юксалтириш, барча соҳаларда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, халқимиз фаровонлигини оширишга қўшган муносиб ҳиссаси, иқтисодиёт тармоқларини рақамлаштириш, қулай инвестиция муҳитини яратиш ва экспорт салоҳиятини ошириш, ҳудудлар инфратузилмасини такомиллаштириш, шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфасини тубдан ўзгартириш йўлидаги улкан хизматлари, жамиятимизда миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни она Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларидаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ сенаторлар ҳам давлат мукофотларига сазовор бўлдилар.
Уларнинг орасида Сенатда доимий асосда ишловчи сенаторлар:
Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Кутбидин Бурханов «Меҳнат шуҳрати» орденига,
Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Одилжон Иминов «Дўстлик» орденига,
Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари Шухрат Чўллиев «Содиқ хизматлари учун» медалига,
ҳудудларда ишловчи сенаторлар:
Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи» фахрий унвонига,
Навоий вилояти ҳокими Кобул Турсунов «Меҳнат шуҳрати» орденига сазовор бўлдилар.
Давлат мукофотлари муборак бўлсин, азиз Олий Мажлис Сенати аъзолари!
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг