Давлат хизматларининг ягона реестри янгиланди

17:40 13 Сентябр 2019 Жамият
935 0

Давлат хизматларининг ягона реестри 2019 йилнинг 13 сентябрида Адлия вазирлигида 3181-рақам остида давлат рўйхатидан ўтказилди, дейилади “Ҳуқуқий ахборот” канали орқали тарқатилган хабарда.

Мазкур Реестрда давлат органлари ва ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган 716 та давлат хизмати ҳақидаги маълумотлар ўрин олган (шу кунгача ушбу Реестрда 693 та давлат хизматлари мавжуд эди).

Эслатиб ўтамиз, 2017 филнинг 12 декабрида қабул қилинган президент фармонига мувофиқ, 2018 йил 1 июндан бошлаб Давлат хизматларининг ягона реестрига киритилмаган давлат хизматларини кўрсатишга йўл қўйилмайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер