Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вакиллари  “2023 Global Korea Forum” халқаро конференциясида иштирок этмоқда

20:17 23 Ноябрь 2023 Сиёсат
223 0

Конференция Корея Республикаси Иқтисодий, гуманитар ва ижтимоий фанлар миллий тадқиқот кенгаши (National Research Council for Economics, Humanities and Social Sciences, NRC) томонидан Сеул шаҳрида ташкил этилди.

Тадбирда Агентлик вакиллари “Икки томонлама ҳамкорлик лойиҳалари доирасида давлат фуқаролик хизматчиларининг салоҳиятини оширишнинг аҳамияти” ҳамда “Давлат бошқаруви ходимлари салоҳиятини ошириш орқали Евроосиёни ривожлантириш” сессияларида тақдимот билан иштирок этишди. 

Сессияда давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш, жумладан, соҳада амалга оширилаётган ишларни тақдимот қилишди. Тизимдаги янгиликлар кореялик экспертлар томонидан ижобий баҳоланди ва зарурий тавсиялар берилди. Шунингдек, анжуман иштирокчилари мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ҳам яқиндан билишди.

Кореялик экспертлар Ўзбекистон сўнгги йилларда юқори суръатда ўсаётганини ҳамда икки давлат ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш учун янги ўсиш нуқталари мавжудлигини таъкидлашди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер