Давлат хавфсизлик хизмати академиясига номзодларни рўйхатга олиш бошланди
2025-2026-ўқув йилида Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академиясига бакалавриат таълим йўналиши кундузги таълим шакли бўйича номзодларни саралаб олиш учун талабгорларни рўйхатга олиш бошланди. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизмати академиясига номзодларни саралаш тест синовларида иштирок этиш истагини билдирган талабгорлар my.uzbmb.uz сайти орқали жорий йилнинг 10 ноябрига қадар онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Шунингдек, номзодларни саралаб олиш Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 апрелдаги 241-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Хабар қилинишича, номзодлар мазкур қарор билан тасдиқланган низомнинг 3-бандида белгиланган талабларга жавоб беришлари лозим.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг