Дарё бўйларида камида 500 та ҳавза ташкил қилиниб, кооперация асосида балиқ етиштирилади
Президент раислигида аграр соҳадаги устувор вазифалар ва режаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Балиқ етиштиришни кўпайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Жорий йилда балиқ етиштириш ҳажмини 1 миллион тоннага етказиш ва қўшимча 50 минг аҳолини банд қилиш тармоқ масъулларининг асосий вазифаси бўлиши қайд этилди.
Дарё бўйларида камида 500 та ҳавза ташкил қилиб, кооперация асосида балиқ етиштиришни йўлга қўйиш топширилди.
"Оилавий тадбиркорлик" дастурлари доирасида балиқ боқиш учун гаровсиз кредитни 100 миллион сўмгача ошириш таклиф қилинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг