Дарвоза орти 50 минг, олди қаторлар 200 минг
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг “FIFA Series”даги ўйинларига чипталар нархи маълум бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг расмий саҳифасида маълумот берилди.
“Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтадиган ҳар икки ўйин учун дарвоза ортидаги чипталар нархи 50 минг сўмдан, юқори ва бурчакдаги секторлар 75 мингдан, шунингдек, марказий секторлар 200 минг сўмдан сотилади.
Маълумот учун, Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 27 март куни Габон, 30 март куни Венесуэла терма жамоаларига қарши “Бунёдкор” стадионида ўйин ўтказади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг