Даниянинг "Danmon Group" компанияси билан келишув имзоланди
“Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивалида Danmon Group компанияси (Дания) билан келишув имзоланди.
Кинематография агентлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, мазкур келишув Ўзбекистон Респуликаси Президентининг 2021 йил 7 апрелдаги қарори ижроси доирасида “Ўзбекфильм” киноконцерни ДУКни замонавий киноқурилмалари ва техникалари билан жиҳозлаш бўйича олиб борилди.
Компания вакиллари маҳаллий ва хорижий мутахассислар учун янги технологиялар имкониятлари ҳақида махсус тақдимот ўтказишди. Сўнг, агентлик Бош директори Фирдавс Абдухолиқов ҳамда Danmon Group компанияси директори Брайен Скотт ўртасида шартнома тузилди.
Унга кўра, жорий йилнинг охирига қадар компания технологияларнинг маълум қисмини “Ўзбекфильм” киноконцернига етказиб беради.
Эндиликда ўзбек киноижодкорлари дунёнинг замонавий кинотехнологияларидан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг