Дам олиш кунлари ҳарорат 30 даражагача кўтарилади
Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»
«Ўзгидромет» 11-14 апрель кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозларини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 14 апрелда баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-13 апрелда 10-15 даража, 14 апрелда 12-17 даража, кундузи 11-12 апрелда 23-28 даража, 13-14 апрелда 25-30 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 11-12 апрелда айрим жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 13-14 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 11-12 апрелда кечаси 8-13 даража, кундузи 20-25 даража, 13-14 апрелда кечаси 10-15 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 11-12 апрелда Қашқадарё вилоятида айрим жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11 апрелда 8-13 даража, 12-13 апрелда 10-15 даража, 14 апрелда 12-17 даража, кундузи 11-12 апрелда 23-28 даража, 13-14 апрелда 24-29 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 11-13 апрелда айрим жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 13-14 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 11-12 апрелда кечаси 8-13 даража, кундузи 20-25 даража, 13-14 апрелда кечаси 10-15 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 10-15 даража бўлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг