Дам олиш кунлари айрим жойларга қор ёғиши айтилди
Фото: Сирожиддин Воҳидов / “Халқ сўзи”
«Ўзгидромет» 8-9 февраль кунлари қандай об-ҳаво кузатилиши ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, эртага, 8 февраль куни Ўзбекистон ҳудудига нам ҳаво кириб келиши бошланади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Хоразм вилоятида ва чўл ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин.
Ҳудуднинг катта қисмида ҳаво ҳарорати юқори бўлиши сақланиб туради, фақат республика шимолида ҳарорат 3 даража совуқ — 2 даража илиққача пасаяди
( февраль, якшанба куни республиканинг кўпчилик вилоятларида кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 5-10 даража илиққача пасаяди, шимолда 3 даража совуқ — 2 даража илиқ атрофида бўлди.
Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг