Дала ер майдонини сохта ҳужжатлар орқали ўзлаштирган фермерга жиноят иши очилди

15:10 18 Январь 2023 Жамият
535 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Узун туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “О.” фермер хўжалиги раҳбари Б.О. давлат кадастрлар палатаси туман филиали муҳандиси У.Ш. орқали хўжаликнинг 18 сотих суғориладиган ер майдони учун сохта кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришга эришиб, ушбу ер майдонини 3 нафар фуқарога 2022 йилнинг июль ойида тураржой сифатида сотганлиги оқибатида, фуқаролар томонидан уй-жой қуриш учун бетон пойдеворлари қурилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) ва 229-6-моддаси (суғориладиган ер участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача тарзда ўзга шахсга бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер