Чирчиқда Токио олимпиадачилари овоз берди
Фото: Халқ сўзи
Чирчиқ шаҳридаги 652-сайлов участкасида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида таҳсил олаётган бир гуруҳ талабалар – “Токио-2020” Олимпиадаси иштирокчилари ўзлари танлаган номзодлар учун овоз беришди.
Ватанимиз шарафини халқаро спорт беллашувларида мардоновор ҳимоя қилган юртимизнинг жасоратли ўғил-қизлари Ватнимиз келажаги, халқимизнинг фаровон турмуши, давлтимиз тараққиёти учун овоз берганидан мамнунлигини эътироф этдилар.
Шодиёр МУТАҲАРОВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг