Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида “Курсантлар боғи” ташкил этилди

15:45 11 Ноябрь 2023 Жамият
515 0

Экологик муаммолар кўплаб мамлакатларнинг глобал мавзусига айланиб улгурди. Бу эса бутунжаҳон ҳамжамиятини она табиатни асраш, унга ижобий таъсир кўрсатишга чақирмоқда. Давлатимиз раҳбарининг мазкур йўналишдаги фаол ташаббуси ортидан юртимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалга ошириляпти.

Мазкур лойиҳа асосида ҳар йили юртимизда она ер бағрига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатлари экиш мақсад қилинган. Шунингдек, “Яшил макон” лойиҳаси умуммиллий ҳаракатга айланиб, ҳозирги кунда ўзига хос қадрият сифатида намоён бўлаётганини кузатяпмиз. Албатта, миллий армиямиз бу каби эзгу ва хайрли ташаббусларга ҳамиша ўз ҳиссасини қўшиб келган.

Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида билим юрти раҳбарияти, Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги ва барча тоифадаги ҳарбий хизматчилар иштирокида 550 квадрат метр майдонда “Курсантлар боғи” ташкил этилиб, 3 500 дона мевали дарахт кўчатлари экилиб, кўркам боғ яратилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер