Чирчиқ дарёси қирғоқлари қисқартирилиб, ҳосил бўлган бўш ерлар сотилади

10:48 29 Июнь 2020 Дунё
2004 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда тадбиркорлик ва инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Унда қайд этилишича, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Тошкент шаҳрининг Бектемир ва Сирғали туманларининг ҳудудларидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёси қирғоғининг 16 километрлик қисмини 65-80 метргача торайтириш ва торайтириш натижасида ҳосил бўлган бўш ер майдонларини электрон аукцион орқали сотиш;

умумий узунлиги 656 километр бўлган пиёдалар ва велосипедлар юриш йўлларини қуриш ҳақидаги таклифлари маъқулланади.

Молия Вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлигига мазкур лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган харажатлар учун 2023 йилгача муддатга 1 трлн.сўм фоизсиз ссуда ажратади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер