Чиқиндини пулга айлантираётган аёл

21:43 20 Июль 2022 Жамият
652 0

Фото: Халқ сўзи

Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги Узун кўч” маҳалласида яшовчи Соҳибахон Мамадалиева ўз хонадонида биогумус етиштириш билан шуғулланади.

— Бу энг арзон, бироқ энг кўп даромад келтирувчи бизнес, — дейди Соҳиба ая. — Бир марта сармоя киритасиз, тамом! Озуқа ўрнида гўнг, пўчоқ, хазон кабилардан фойдаланасиз. Бир сўз билан айтганда, чиқиндини пулга айлантирасиз. Махсус жой талаб қилмайди. Экинларни озиқлантирсангиз, кимёвий ўғитларга ҳожат қолмайди. Ҳосилдорликни кескин оширади. Айтгандай, уйда ўтирган, кам таъминланган хотин-қизлар учун қулай бизнес бу!

Биогомусни харидорлар тўғридан-тўғри хонадондан сотиб олмоқдалар. Шунинг учун харидор излаб, бозорга қатнашга ҳам ҳожат йўқ. Энг муҳими, онахоннинг йиллик даромади 70 млн. сўмни ташкил этмоқда. Ортиқча ҳаракат ва харажат қилмай, уйдан чиқмаган ҳолда шунча даромад топиш йўқдан бор қилиш дегани аслида...

Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер