Чинозда белгиланмаган жойга чиқинди ташлаган фуқаро жазоланди
Тошкент вилояти, Чиноз туманида белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик содир бўлди.
Экология вазирлиги Диспетчерлик ва онлайн мониторинг марказий бошқармаси томонидан ўрнатилган кузатув камераларига Чиноздаги “Чинмасжид” МФЙ ҳудудига чиқинди ташлангани муҳрланди.
Тошкент вилояти Экология бошқармаси масъул ходимлари томонидан ҳуқуқбузарликни фуқаро Ш. И. содир этгани аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 91-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 330 000 сўм миқдорида жарима белгиланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг