Чингиз Айтматов ўзбек ва қирғиз халқларининг қардошлик ришталарини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшди

17:55 18 Ноябрь 2023 Сиёсат
572 0

Амалий ташриф билан Қирғиз Республикасида бўлиб турган Олий Мажлис Сенати Раиси бошчилигидаги парламент делегацияси Бишкек шаҳрида Чингиз Айтматов таваллудининг 95 йиллигига бағишланган халқаро конференцияда иштирок этди.

Анжуманда улуғ адиб ижодий меросининг аҳамияти, асарларида тараннум этилган юксак инсоний фазилатлар, УНИНГ йирик жамоат арбоби сифатидаги фаолияти, турли халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга қўшган беқиёс хизматлари ҳақида сўз юритилди.

Иштирокчилар Чингиз Айтматов ижоди, унинг бетакрор асарлари қатор тилларга таржима қилингани, шу боис ҳам, адибнинг кўплаб асарлари жаҳон адабиётининг энг сара намуналари қаторидан жой олганига, шунингдек, ёзувчининг шахси, унинг ижодий меросига тўхталдилар.

Название

Олий Мажлис Сенати Раиси ўзбек халқи буюк адибнинг Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги қардошлик ришталарини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қўшган ҳиссасини доимо ёдда сақлашини ва миннатдорлик ҳисси билан қайд этишини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг алоҳида қарори билан буюк ёзувчи ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллиги Ўзбекистонда адабиёт ва китобхонлик, дўстлик ва биродарлик байрами сифатида кенг нишонлангани, ёзувчи халқларимиз ўртасидаги тинчлик ва тотувликни сақлаш, дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, миллий адабиётлар ва маданий алоқаларни ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссасини алоҳида қайд этди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер