Чилонзорда 278,3 миллион сўмлик электр ўғирланди

16:11 20 Май 2025 Жамият
214 0

Тошкент шаҳар Чилонзор туманида 278,3 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган овқатланиш шохобчаси фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ушбу ҳолат аниқланган.

Маълум қилинишича, «Ш-К.» МЧЖ масъул шахслари корхонага қарашли умумий овқатланиш шохобчасида электр тармоғига тижорат мақсадида ҳисоблагичдан ташқари тўғридан тўғри уланиб, 278,3 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер