Чегарадан қарийб 9,1 млрд сўмлик товарларни ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлганлар ушланди

20:57 23 Октябр 2021 Жамият
1295 0

Тошкентдаги «Чуқурсой» божхона постида МЧЖлардан бирининг номига хориждан темир йўл контейнерида келтирилган юклар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, контейнердаги юклар орасида йўл-юк кузатув ҳужжатларида қайд этилмаган 5 минг 300 дона соябонлар, 251 мингдан зиёд фонарь, 3.5 млн дона болалар учун шарлар ҳамда 10 минг 900 дона ЛEД чироқлари борлиги аниқланган. Бу ҳақда Божхона қўмитаси Ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур товарларнинг умумий қиймати эса салкам 9.1 млрд сўмни ташкил қилмоқда.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, уларни божхона назоратидан яширинча олиб кириш орқали юк эгалари давлат бюджетига ундирилиши лозим бўлган 2.8 млрд сўмлик божхона тўловларини «тежамоқчи» бўлишган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер