Чандраян-2 Ой атрофида айлана бошлади
Ҳиндистоннинг Чандраян-2 космик кемаси Ердан учгандан деярли бир ойдан сўнг табиий йўлдош атрофида айлана бошлади, деб хабар берди BBC.
Ҳиндистон қиймати 145 миллион долларга тенг ушбу аппарат Ойнинг жанубий қутбига қўнишда пешқадамликни қўлга киритишидан умид қилмоқда.
Олимлар Чандраян-2 6 ёки 7 сентябрь куни Ой сиртига қўндирилишини айтмоқда.
Миссиянинг асосий вазифаси Ой юзасида сув ва бошқа минералларни излаш, зилзилаларни қайд этиш ва таҳлиллашдан иборат.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг