Дунё

Африкада номаълум касаллик одамларнинг умрига зомин бўлмоқда

Нигерия жанубида жойлашган Дельта штатида номаълум касаллик камида 15 кишининг ҳаётига зомин бўлди.

10:10 05 Ноябрь 2020
АҚШда президентлик сайлови якунланди

АҚШда президент сайловларида овоз бериш якунланди. Унда президентлик учун Республикачилар партияси вакили, амалдаги президент Дональд Трамп ва Демократик партия вакили Жо Байден кураш олиб борди.

11:27 04 Ноябрь 2020
Дунёда коронавирус юқтирганлар 47,5 миллионга яқинлашди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 46 миллион 840 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 204 мингдан зиёд киши вафот этган. Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 47 миллион 404 мингдан ортиқ...

11:19 04 Ноябрь 2020
Қозоғистонга кириш-чиқишда чеклов чоралари кучайтирилди

Қозоғистон Республикасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия томонидан мамлакат чегарасини кесиб ўтиш тартибини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

11:55 03 Ноябрь 2020
Туркияда содир бўлган зилзиладан 65 соат ўтиб, вайроналар орасидан қизалоқ чиқариб олинди

Туркиянинг Измир шаҳрида юз берган зилзила оқибатида юзага келган вайроналар остидан уч ёшли қизалоқ чиқариб олинди.

01:39 03 Ноябрь 2020
Голландияда метро поезди тўсиқни бузиб ўтиб, Китнинг Думига осилиб қолди

Голландиянинг Роттердам ва Спейкениссе шаҳарлари ўртасидаги қатнайдиган метро поезди тўсиқни бузиб ўтиб, 10 метр баландликда осилиб қолди. Уни каналга қулаб тушишидан кит думлари шаклида ясалган улкан ҳайкалтарошлик намунаси сақлаб қолди, деб хабар берди Dutch News.

18:42 02 Ноябрь 2020
Измирда рўй берган зилзила қурбонлари сони ошди. Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда

Душанба куни Тошкент вақти билан соат 14.00 да берилган расмий маълумотларга кўра, 30 октябрь куни Туркиянинг Измир шаҳрининг ғарбий қисмида содир бўлган зилзила оқибатида 83 киши ҳалок бўлганлиги тасдиқланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

18:26 02 Ноябрь 2020
Ўтган ҳафтада Европада коронавирусдан энг кўп ўлим сони қайд этилган давлат номи маълум бўлди

Европа касалликлар профилактикаси ва назорати маркази маълумотларига кўра, Чехия Республикаси охирги ҳафтада ҳар 100 минг аҳоли орасида энг кўп беморлар қайд этилиши бўйича дунёда иккинчи ўринга чиқиб кетган. Аҳоли бошига ўлим даражаси бўйича эса Европада биринчи ўринда қайд этилди. Бу...

16:40 02 Ноябрь 2020
Қишда Европада парвозлар сони 75 фоизгача қисқариб кетиши мумкин

Европада келаётган қиш мавсумида авиаташувлар ҳажми одатдаги даражанинг бор-йўғи 25 фоизини ташкил этиши мумкин. Бу ҳақда Ryanair авиакомпанияси бош директори Майкл О'Лири айтиб ўтган. Унинг таъкидлашича, бу Covid-19 пандемияси қандай ривожланиши билан боғлиқ экан, деб ёзади Рейтерс.

16:08 02 Ноябрь 2020
Кобулда университетга ҳужум қилинди. Жароҳатланганлар бор

Кобулдаги университетга қилинган ҳужум натижасида камида тўрт киши жароҳат олди. Бу ҳақда Афғонистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

15:49 02 Ноябрь 2020

Янгиликлар тақвими

Кластер