Кобулда университетга ҳужум қилинди. Жароҳатланганлар бор
Кобулдаги университетга қилинган ҳужум натижасида камида тўрт киши жароҳат олди. Бу ҳақда Афғонистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
Вазирлик маълумотларига қараганда, ярадорлар орасида ўқитувчилар ва талабалар бор.
Аввалроқ, бир неча қуролланган шахсларнинг университетга бостириб киришганлиги, кейинроқ портлаш ва отишма овозлари эшитилганлиги ҳақида хабар берилган эди. Воқеа жойига полиция ва махсус кучлар етиб борган.
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, «Толибон» содир бўлган воқеага алоқадорлигини рад этмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг