Қозоғистонга кириш-чиқишда чеклов чоралари кучайтирилди

11:55 03 Ноябрь 2020 Дунё
1094 0

Қозоғистон Республикасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия томонидан мамлакат чегарасини кесиб ўтиш тартибини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Қарорга биноан қуйидаги шахслар учун давлат чегарасини кесиб ўтиш тартибига ўзгартиришлар киритилди:

- Қозоғистон Республикасида доимий яшаш учун рухсатнома олган чет элликлар ва уларнинг оила аъзолари;

- Қозоғистон Республикаси фуқароларининг оила аъзолари ҳисобланган чет элликлар.

Ушбу тоифадаги шахслар Қозоғистон Республикаси давлат чегарасини 90 кун ичида бир мартадан ортиқ кесиб ўтишлари мумкин эмас (илгари бу 30 кун эди).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер