Сиёсат

Омбудсман Италиядаги юртдошларимиз билан учрашди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Италия Республикасига ташрифи давомида ушбу мамлакатда яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан учрашди.

18:44 28 Сентябр 2023
Сенат Кенгашининг Андижонда ўтказилган сайёр мажлисида “йўл хариталари” ижросини ўрганиш натижалари муҳокама қилинди

Олий Мажлис Сенати Кенгашининг тегишли қарорига мувофиқ, Андижон вилоятининг туманларини (шаҳарларини) ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг самарали ижро этилишини таъминлаш бўйича “йўл хариталари” тасдиқланган ва амалга оширилмоқда.

18:40 28 Сентябр 2023
Ўзбекистон Президенти Германияга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федерал Канцлери Олаф Шольцнинг таклифига биноан 28 сентябрь куни амалий ташриф билан Берлин шаҳрига жўнаб кетди.

17:18 28 Сентябр 2023
Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий таълим дастури ижроси қандай?

Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси ҳамда Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг жорий йил 27 сентябрь куни бўлиб ўтган қўшма мажлисида Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий таълим дастури ижроси...

16:17 28 Сентябр 2023
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасида йўлга қўйилган стратегик ҳамкорлик истиқболлари

Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси М. Қодирхонова ижтимоий ривожланиш масалалари бўйича катта мутахассис, лойиҳа раҳбари Роберт Вробель бошчилигидаги Жаҳон банки делегацияси вакиллари билан учрашди.

15:57 28 Сентябр 2023
Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Германияга боради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федерал Канцлери Олаф Шольцнинг таклифига биноан 28-30 сентябрь кунлари амалий ташриф билан Берлин шаҳрида бўлади.

19:08 27 Сентябр 2023
Шаҳарсозликда ногиронлиги бўлган шахслар эҳтиёжлари таъминланади

Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасида шаҳарсозликда ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжларини таъминлаш ҳамда ижтимоий инфратузилма объектларидан монеликсиз фойдаланиши учун шароит яратиш масаласи муҳокама қилинди.

18:44 27 Сентябр 2023
Сенатнинг қирқ бешинчи ялпи мажлиси 29 сентябрь куни чақирилади

Жорий йилнинг 27 сентябрь куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Уни Сенат Раиси Танзила Нарбаева олиб борди.

17:55 27 Сентябр 2023
Маҳаллаларни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича республика, вилоят ва туман (шаҳар) кенгашлари жорий этилади

Кенгашлар “маҳалла еттилиги” қўйган масалалар бўйича ҳар бир туманнинг хусусиятидан, маҳаллаларнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб муаммоларга ечим топади, молиявий манбаларини аниқлайди.

20:28 26 Сентябр 2023
Маҳалла раисларининг ваколатлари кенгайтирилади

Ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, солиқчи ва ижтимоий ходимнинг ойлик иш ҳақи маҳалла раиси томонидан тасдиқланади.

20:24 26 Сентябр 2023

Янгиликлар тақвими

Кластер