Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасида йўлга қўйилган стратегик ҳамкорлик истиқболлари

15:57 28 Сентябр 2023 Сиёсат
417 0

Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси М. Қодирхонова ижтимоий ривожланиш масалалари бўйича катта мутахассис, лойиҳа раҳбари Роберт Вробель бошчилигидаги Жаҳон банки делегацияси вакиллари билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасида йўлга қўйилган стратегик ҳамкорлик доирасида бир қанча йўналишларда қатор лойиҳалар амалга оширилгани эътироф этилди.

Айни чоғда, гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини юксалтириш, уларнинг давлат ишларини бошқаришдаги ролини ошириш, ёшлар сиёсати ҳамда ҳозирги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, янгиланишлар ҳақида фикр алмашилди.

Мулоқот чоғида сенатор хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан миллий қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва янгиликларга тўхталди.

— Қонун бугунги кунда хотин-қизлар ҳамда вояга етмаганларга нисбатан содир этилаётган турли хил зўравонлик ҳолатларига нисбатан қатъий жазо чораларини белгилаш билан бир қаторда, бундай салбий иллатларнинг олдини олишга қаратилганлиги билан ҳам аҳамиятлидир, — деди М. Қодирхонова.

Ўз навбатида, Роберт Вробель сўнгги йилларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришлар, айниқса, хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш, уларни турли тазйиқ ва зўравонликлардан муҳофазалаш борасидаги ишларни юқори баҳолади.

Учрашувда 2023-2024 йилларда Жаҳон банкининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш лойиҳаси доирасида кўзда тутилтган ишлар хусусида ҳам сўз борди.

Якунда Жаҳон банки вакиллари ҳамкорликдаги ишларни янада такомиллаштириб боришга тайёрлигини билдирди ва келгусида қилинадиган ишлар келишиб олинди.

«Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер