All

Мьянма ва Таиланддаги зилзила қурбонлари сони қарийб 1 минг 700 нафарга етди

Яраланганлар сони эса деярли икки баробарга кўпайиб, 3408 нафарга етган. Юзлаб инсонлар бедарак йўқолган.

16:20 30 Март 2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон нефть-газ соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва «КазМунайГаз» АЖ ўртасида нефть-газ соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди

14:58 30 Март 2025
Сибир дарёларини Марказий Осиёга йўналтириш таклиф қилинмоқда

Бишкекда ўтказилган сувдан фойдаланиш муаммоларига бағишланган тадбирда Сибир дарёлари сувини Марказий Осиёнинг қурғоқчил ҳудудларига йўналтириш кераклиги ҳақида сўз очиилган.

14:50 30 Март 2025
Таиландда оғир касалликка чалинган юртдошимиз Ўзбекистонга қайтарилди

Юртдошимиз Таиландга ишлаш мақсадида келган, аммо тиббий суғурта олмаган, иш берувчи билан меҳнат шартномаси ҳам тузмаган. Натижада тиббий харажатларни тўлашда қийинчиликлар юзага келган.

13:46 30 Март 2025
Тарихда илк бор инсонга чўчқа жигари кўчириб ўтказилди

Кузатиш даврида трансплантация қилинган жигар нормал ишлади, сафро ва протеин альбумин ишлаб чиқарган.

02:28 30 Март 2025
Шавкат Мирзиёев Мьянма раҳбарига ҳамдардлик мактуби йўллади

Давлатимиз раҳбари ушбу оғир ва мусибатли дамларда ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига, шунингдек, Мьянма халқига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

23:51 29 Март 2025
Исроил Ғазода янги қуруқликдаги операцияни бошлади

Маълум қилинишича, ҳарбий амалиётлардан мақсад Ғазо жанубидаги хавфсизлик зонасини кенгайтиришдир.

23:41 29 Март 2025
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қозоғистон Республикасига амалий ташрифи якунланди

Олмаота халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев кузатиб қўйди.

23:33 29 Март 2025
Киев АҚШдан нодир ресурслар бўйича келишувга ўзгартиришлар киритишни талаб қилмоқда

​​​​​​​Қайд этилишича, Украина келишув доирасида ҳарбий ва иқтисодий ёрдамни тўлиқ қайтаришга мажбур эмас.

23:27 29 Март 2025
Хорижий ҳамкорлардан Рамазон ҳайити муносабати билан самимий қутловлар келмоқда

Хорижий ҳамкорлар Ўзбекистон ва унинг кўп миллатли халқига тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилаб, мамлакатимиз билан дўстлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга интилишини тасдиқламоқда.

21:28 29 Март 2025
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табригини йўллади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табригини йўллади

21:20 29 Март 2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари бадиий кўргазма билан танишдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олмаота шаҳрига ташрифнинг маданий дастури доирасида Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан биргаликда Абилхон Кастеев номидаги Миллий санъат музейига ташриф буюрди.

20:39 29 Март 2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект кўргазмасига ташриф буюрди

Президентлар рақамлаштириш соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма IT маҳсулотларини яратиш, сунъий интеллект ва илғор ахборот технологиялари соҳасидаги миллий стратегияларни ўзаро боғлаш муҳимлигини таъкидладилар.

20:18 29 Март 2025
Тошкентдан Андижонга мунтазам авиақатновлар сони кўпаймоқда

"Silk Avia" авиакомпанияси 31 мартдан бошлаб, душанба ва пайшанба кунлари Тошкентдан Андижонга ва ортга мунтазам авиақатновларни амалга оширишни бошлайди.

20:14 29 Март 2025
Мьянма ва Таиланддаги зилзиладан жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар борми?

Ўзбекистоннинг Бангкок шаҳридаги Бош консулхонаси маълумот берди.

17:10 29 Март 2025
«Ўзгидромет» 30 март куни қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда бироз ёғингарчилик бўлади.

16:33 29 Март 2025
Ал-Хоразмий номидаги табиий фанлар олимпиадасининг республика босқичи бўлиб ўтди

Якуний натижалар бугун эълон қилинади, тақдирлаш маросими Нукус шаҳрида бўлиб ўтади.

16:31 29 Март 2025
Наманганда замонавий Кўргазмалар маркази қурилади

Лойиҳа амалга оширилгандан сўнг, марказ — Янги тадбиркорлар уйи сифатида ҳам фаолият юритади.

16:29 29 Март 2025
Ўзбек адабиётининг буюк сиймолари фаолияти замонавий технологиялар орқали кенг тарғиб этилади

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида мамлакатимиз адабиёти тарихида чуқур из қолдирган ижодкорларнинг меросини кенг тарғиб қилиш мақсадида “Ўзбек адабиёти юлдузлари” номли медиалойиҳани ташкил этиш режалаштирилмоқда.

16:20 29 Март 2025
Остона шаҳридаги Миллий музейда ўзбек тикувчилик ва каштачилик санъатига бағишланган кўргазма бўлиб ўтмоқда

Кўргазмада XIX-XX асрларга оид нодир буюмлар, хусусан, зардўзлик либослари, сўзаналар, миллий нақшли эркаклар ва аёллар дўппилари, безакли чойшаблар, заргарлик буюмлари намойиш этилаётир.

15:39 29 Март 2025

Янгиликлар тақвими

Кластер