Ал-Хоразмий номидаги табиий фанлар олимпиадасининг республика босқичи бўлиб ўтди
Бугун Қорақалпоғистон Республикасида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ташкил этилган Ал-Хоразмий номидаги табиий фанлар олимпиадасининг якуний — Республика босқичи ўтказилди.
Жараёнлар 2 тур асосида, ёзма иш ва тест топшириқлари тарзида ташкил этилди. Унда ҳудудий босқичда ғолибликни қўлга киритган 84 нафар 7-8-синф ўқувчилари куч синашишди.
Якуний натижалар бугун эълон қилинади, тақдирлаш маросими Нукус шаҳрида бўлиб ўтади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг