All

Ўзбекистон Тожикистон ППХга скутерлар етказиб берди

Душанбе шаҳрида Тожикистон пост-патрул хизмати Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 20 та скутерни қабул қилиб олди.

14:01 16 Июль 2018
Нега бу йил ўтган йилга қараганда ОТМлар кам ҳужжат топширилди?

Бу йил 60 та Олий Таълим муассасаси ва унинг 19 та филиалига 675 мингдан ортиқ абитуриент ҳужжат топширган. Бу ўтган йилгига қараганда 54 мингга кам.

13:40 16 Июль 2018
Равшан Эрматов: VAR тизимини ўзбек футболига ҳам олиб кириш керак

VAR тўртта вазиятда ишлайди. Яъни, гол, гол эмас. Қизил, қизил эмас. Пенальти, пенальти эмас. Ва охиргиси сариқ олган ўйинчини аниқлаш. Ушбу тизимни Ўзбекистон футболига ҳам олиб кириш керак.

13:21 16 Июль 2018
Бугун Хельсинкида Владимир Путин ва Дональд Трамп учрашади. Бундан ким қандай фойда кўради?

Бугун Финляндиянинг Хельсинки шаҳрида АҚШ ва Россия президентлари Дональд Трамп ва Владимир Путин ўртасида учрашув бўлиб ўтади.

12:54 16 Июль 2018
Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги жангини қачон ўтказиши маълум бўлди

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев фаолиятидаги 13-жангини қачон ва қаерда ўтказиши аниқ бўлди.

12:50 16 Июль 2018
Равшан Эрматов: Нестор Питана финални яхши бошқарди. Пенальти 50/50

Кеча Россияда якунланган футбол бўйича жаҳон чемпионати финалида ҳакам томонидан белгиланган 11 метрлик жарима тўпи футбол мухлислари ва мутахассислари томонидан кенг муҳокама қилинмоқда.

12:41 16 Июль 2018
Жарима майдончасида сақланаётган 45 та автомобиль ёниб кетди

Куни кеча Қозоғистоннинг Чимкент шаҳридаги автомобилларга мўлжалланган жарима майдончасида кучли ёнғин содир бўлиши оқибатида 45 та транспорт воситаси ёниб кетган.

12:28 16 Июль 2018
Futbol TV Испания чемпионати ва Европа чемпионлар лигасини жонли эфирда намойиш этади

Бу ҳақда Uzreport TV асосчиси Равшан Жўраев айни дақиқаларда бўлиб ўтаётган “ФИФА жаҳон чемпионати—2018”: Миллионлар ўйини, жонли трансляция ва футбол завқи” мавзуида матбуот анжуманида айтиб ўтди.

12:26 16 Июль 2018
Навоийда Венгрия инвестицияси иштирокида қўшма корхоналар ташкил этилади

Навоий вилоятида Венгрия инвестицияси иштирокида қўшма корхоналар ташкил этилади. Вилоят ҳокими ўринбосари Ўктам Исломов бошчилигидаги Навоий вилояти делегациясининг Венгрияга ташрифи давомида бу борада келишувларга эришилган, деб ёзмоқда “Дунё” ахборот агентлиги.

12:23 16 Июль 2018
Муроджон Аҳмадалиев ва Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксдаги ғалабали юришини давом эттирди

Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионати совриндори Муроджон Аҳмадалиев профессионал рингдаги учинчи жангини ўтказди.

12:15 16 Июль 2018
Венгер лоукостери Будапештдан Навоийга парвозларни амалга ошириши мумкин

Венгрия пойтахтида ўтказилган бизнес-форумда Навоий вилояти ҳокими ўринбосари У. Исломов бошчилигидаги делегация мезбон давлатнинг Wizz Air авиакомпанияси президенти Ж. Варади билан учрашди.

12:05 16 Июль 2018
Тинчлик йўлидаги атом энергетикаси иқтисодиёт тармоқларида мисли кўрилмаган ютуқлар омили бўлади

Очиғини айтиш керак, ҳамма жойда, хусусан, ўзбек халқида ҳам АЭС хавфли, аҳоли ва атроф-муҳитга салбий таъсир қилмасмикан, қабилидаги хавотир, қўрқув бор. Аммо буларнинг барчаси асоссиз.

11:51 16 Июль 2018
Тожикистон Бош вазири Ўзбекистонга келди

16 июль куни Фарғона шаҳрида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода учрашуви бўлиб ўтади

11:47 16 Июль 2018
Ўқитувчилар ҳамон мажбурий меҳнатга жалб этилаётгани айтилди (видео)

Ўқитувчилар август ойида маҳаллаларга бориб, оилаларнинг ажралмаслиги учун тарғиботчи экан

11:26 16 Июль 2018
Ўзбекистонда энг юқори ўртача иш ҳақи Тошкентда, энг ками эса — Наманганда

2018 йил январь—июнь ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори миқдори Тошкент шаҳрида қайд этилди.

11:10 16 Июль 2018
Тошкент денгизида икки кишига ўқ узиб қочган шахс қидирилмоқда

А.Р. ёнида бўлган пневматик тўппончадан шу автотураргоҳда ёлланиб ишлаётган М.З. ва Ф.И.га ўқ отиб жароҳат етказган

10:51 16 Июль 2018
Энди абитуриентлар бир вақтнинг ўзида бир неча ОТМга ҳужжат топшириши мумкин бўладими?

Бу 2021 йилгача инновацион ривожлантириш стратегияси лойиҳада назарда тутилган.

10:24 16 Июль 2018
Франция — икки карра жаҳон чемпиони!

Футбол бўйича жаҳон чемпионати мусобақаси якунига етди.

09:52 16 Июль 2018
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи миқдори маълум бўлди

2018 йил январь—июнь ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 1 609,1 минг сўмни ташкил этди.

09:31 16 Июль 2018
Ўзбекистон келгуси йили Хитойга 20 минг тонна сифатли гилос етказиб беришни режалаштирмоқда

Ўзбекистон–Хитой ҳамкорлигида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорти бўйича координатор вакили Дилшод Муллабоев Хитой Божхона бош бошқармаси ва карантин органлари ходимлари билан экспорт якуни ва истиқболли режалар ҳақида музокаралар ўтказди.

09:12 16 Июль 2018

Янгиликлар тақвими

Кластер