Венгер лоукостери Будапештдан Навоийга парвозларни амалга ошириши мумкин

12:05 16 Июль 2018 Иқтисодиёт
1471 0
Фото: Спутник

Венгрия пойтахтида ўтказилган бизнес-форумда Навоий вилояти ҳокими ўринбосари У. Исломов бошчилигидаги делегация мезбон давлатнинг Wizz Air авиакомпанияси президенти Ж. Варади билан учрашди.

“Дунё” АА хабар беришича, тадбирда “Навоий” халқаро аэропортининг салоҳияти ва республиканинг туристик имкониятлари тақдимоти ўтказилган ҳамда томонлар Будапешт — Навоий — Будапешт авиайўналишини йўлга қўйишнинг иқтисодий самарадорлигини муҳокама қилишган.

Форумда Венгриянинг 1,5 миллион евролик инвестицияси иштирокида иккита лойиҳани амалга ошириш бўйича ҳам келишувга эришилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер