All

Соғлиқни сақлаш тизимида яна бир тайинлов рўй берди

Шаҳноза Алимджановна Зуфарова Республика аҳоли репродуктив саломатлик маркази директори этиб тайинлади.

16:30 29 Август 2018
Жаҳон банки Ўзбекистонда 1 миллиард долларлик 8 та қўшимча лойиҳани амалга оширади

Бу ҳақда Жаҳон банки президенти Жим Ёнг Ким томонидан давлатимиз раҳбарига йўлланган миннатдорлик мактубида таъкидлаб ўтилган.

16:16 29 Август 2018
Ўзбекистонда транспорт вазирлиги тузилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 август куни автомобиль транспорти соҳасида бошқарувни такомиллаштириш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, транспорт хизматлари кўламини кенгайтириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Унда давлат раҳбари Транспорт вазирлигини ташкил этиш бўйича топшириқ берган, деб хабар қилди ЎзА.

16:14 29 Август 2018
Президент пахта ривожини кўздан кечирди

Президент Шавкат Мирзиёев Бекобод туманидаги «Юсупов Ғофуржон файз» фермер хўжалиги даласида бўлиб, пахта ривожини кўздан кечирди.

15:57 29 Август 2018
Ўзбекистон – Сурия ўйини чипталари бугундан сотувга чиқарилди

Ўзбекистон – Сурия ўртоқлик ўйинлари чипталари 29 августдан сотувга чиқарилди. Маълумки, 6 сентябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Сурия терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Мазкур ўйин “Миллий” стадионда соат 20:00да бошланади.

15:54 29 Август 2018
Диёрбек Ўрозбоев Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига яна бир олтин медални тақдим этди

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида Ўзбекистон дзюдо терма жамоаси илк медалини қўлга киритди.

15:41 29 Август 2018
Байрам кунлари Тошкентнинг айрим кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинчалик чекланади

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллиги байрами тантаналарини ўтказиш вақтида жамоат тартибини сақлаш ҳамда йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қуйидаги келтирилаётган кўчаларда барча турдаги транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади.

15:23 29 Август 2018
Жорий йилда Тошкент вилоятида 62 та кўп қаватли уй қурилади

Президент Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳридаги «Мустақилликнинг 27 йиллиги» массивида барпо этилаётган кўп қаватли уйларни кўздан кечирди. 

14:36 29 Август 2018
Президент велосипед корхонаси ишга туширилишини тезлаштириш бўйича топшириқлар берди

Давлатимиз раҳбари Тошкент вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

13:42 29 Август 2018
Осиё ўйинлари. Ўзбекистонлик яна икки боксчи ярим финалга чиқди

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида бўлиб ўтаётган ёзги Осиё ўйинларида ўзбекистонлик яна икки нафар боксчи ярим финал йўлланмасини.

12:56 29 Август 2018
Шавкат Мирзиёев қуйиш-прокатлаш комплекси қурилишини бошлаб берди

Президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон металлургия комбинати” акциядорлик жамияти жамоаси билан учрашди. Давлатимиз раҳбари уларни Мустақиллик байрами билан табриклаб, ушбу комбинат мамлакатимиз саноатида муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. ​

12:22 29 Август 2018
«GM Uzbekistan» Nexia ва Malibu автомобиллари ишлаб чиқариш ҳажмини салкам 10 бараварга оширди

«GM Uzbekistan» АЖ томонидан ишлаб чиқарилган автомбиллар савдоси қайта бошланганлиги ва харидорлар томонидан келиб тушаётган мурожатларни инобатга олган ҳолда, компания томонидан Ўзбекистон Республикаси бозоридаги ҳаридорлар талабларини қондириш  мақсадида, талаб юқори бўлган автомобиллар моделларини ишлаб чиқариш хажмларини оширишнинг тез мослашувчан механизмини...

12:05 29 Август 2018
Ишга киритиб қўйиш учун 590 млн сўмни ўзлаштирган фирибгар қўлга олинди

Жиззахда ишга киритиб қўйиш ва банкдан катта миқдорда кредит олиб беришни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан 590 миллион сўм маблағни ўзлаштирган фирибгар қўлга олинди.

12:01 29 Август 2018
Ўзбекистон металлургия комбинатида йирик ишлаб чиқариш цехи ишга туширилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 август куни Бекобод шаҳрига ташриф буюрди. 

11:45 29 Август 2018
ИИВ тизимида муҳим тайинловлар рўй берди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимларидаги раҳбарлик лавозимларига янги тайинловлар амалга оширилди.

11:19 29 Август 2018
Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳрига ташриф буюрди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Бекобод шаҳрига ташриф буюрди.

10:54 29 Август 2018
Жаҳон банки президенти давлатимиз раҳбарига миннатдорлик мактубини йўллади

Сизга Жаҳон банки ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида ўзаро ишончга асосланган мулоқот ва конструктив шериклик йўлга қўйилгани учун самимий миннатдорлик билдиришга ижозат бергайсиз.

09:41 29 Август 2018
Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп Президент Шавкат Мирзиёевни табриклади

Сизни ва Ўзбекистон халқини катта мамнуният ила Мустақиллик куни  билан табриклайман. Америка Қўшма Штатлари мамлакатингиз мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигининг қатъий тарафдори бўлиб қолади ва биз мамлакатингиз мустақиллигининг 27 йиллигини эркин ва жадал ривожланаётган давлат сифатида нишонлаётганингиздан хурсандмиз.

09:37 29 Август 2018
Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Президент Шавкат Мирзиёевни табриклади

Хитой Халқ Республикаси ҳукумати ва халқи номидан, шахсан ўз номимдан Сизни ва дўст Ўзбекистон халқини Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан самимий табриклаш ва энг эзгу тилакларни билдиришга ижозат бергайсиз.

09:18 29 Август 2018

Янгиликлар тақвими

Кластер