All

​Автомобиль транспорти инфратузилмасини ривожлантириш бўйича топшириқлар берилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 август куни автомобиль транспорти соҳасида бошқарувни такомиллаштириш, халқаро хамкорликни ривожлантириш, транспорт хизматлари кўламини кенгайтириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

09:12 29 Август 2018
Ўзбекистонлик ҳожиларнинг дастлабки гуруҳи юртимизга қайтиб келди

Жорий мавсумда 7 200 нафар ҳамюртимиз Ҳаж зиёратига йўл олганди.

18:51 28 Август 2018
“Ўзбекистон темир йўллари” байрам кунлари яна қўшимча поездларни йўлга қўйди

"Мустақиллигимизнинг 27 йиллигини муносиб тарзда нишонлаш, дам олиш ва байрам кунларидан оқилона фойдаланиш, шунингдек, ички туризмни янада ривожлантириш мақсадида юртимиз аҳолиси ва сайёҳлар учун шундай қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилди.

18:39 28 Август 2018
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида пенсия ва нафақа олувчилар учун интерактив хизматлар ишга туширилди

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида “Фуқаронинг пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома олиш” ва “Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини олиш” хизматлари йўлга қўйилди.

18:12 28 Август 2018
Бундан буён овчи қушларга ҳам паспорт берилади

Бундан буён Қирғизистонда овчи қушлар эгалари ўз жониворларига чип ўрнатиш ва улар учун паспорт(идентификация картаси) юритишга мажбур бўлади. Бу ҳақда 24.kg хабар берди.

18:09 28 Август 2018
Пойтахтимизда қанча ёш тадбиркорлик билан шуғулланмоқда?

Бу ҳақда Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси томонидан “Yoshlar-kelajagimiz” Давлат дастури доирасида “Солиқ хизмати — ёш тадбиркорларнинг ишончли ҳамкори” мавзусида бўлиб ўтган учрашувда айтиб ўтилди.

18:04 28 Август 2018
Яна иккита олтин! 3та вазнда 3та олтин

Индонезияда давом этаётган кураш бўйича баҳсларнинг дастлабки кунида уч вазнда ғолиблар аниқланди. Унда учала олтин медал ҳам Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига ёзилди.

18:01 28 Август 2018
Шоҳруххон ва Жеки Чан ўзбек киносига жалб этилиши мумкинми?

ЎзА мухбири уч шаҳар лойиҳаси, хорижий сериаллар, ўзбек киноси ривожи ва бошқалар ҳақда “Ўзбеккино” миллий агентлиги бош директори Фурқат Зокиров билан суҳбатлашди.

17:51 28 Август 2018
Маъруф Ғайбуллоев Осиё ўйинларининг тарихий олтин медалини қўлга киритди

Индонезияда давом этаётган кураш бўйича баҳсларда тарихий илк олтин медаль соҳиби аниқ бўлди. 

17:43 28 Август 2018
Тошкентда яна бир йўловчи автобуси ЙТҲга учради

28 август куни Тошкентнинг Янги Сергели кўчаси машина бозорининг олдида Mercedes-Benz русумли йўловчи автобуси ЙТҲга учради.

17:40 28 Август 2018
Осиё ўйинлари. Учта вазнда 4 ўзбекистонлик курашчи финалга чиқди

Индонезияда давом этаётган Осиё ўйинларининг кураш баҳсларида дстлабки уч вазн тоифаси финалчилари маълум бўлди. Унда ўзбекистонлик тўрт нафар спортчи қатнашади. 

17:33 28 Август 2018
Марказий банк сайти хакерлар ҳужумига учради

Кеча Испания Марказий банки хакерлар ҳужумига учраши оқибатида ишламай қолган.

17:18 28 Август 2018
Энди онкологик хасталикларга шифо истаб хорижга боришга ҳожат йўқ

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказига «Электа Инфинитй» фирмасининг замонавий чизиқли тезлаткич нур бериш ускунаси ўрнатилди. Мазкур ноёб ускуна дунёнинг саноқли давлатларидагина мавжуд.

16:43 28 Август 2018
Уч вазн тоифасида олти нафар курашчимиз ярим финалга етиб келди

Бугун Осиё ўйинлари доирасида илк марта ўзимизнинг миллий кураш спорт тури бўйича полвонлар ғолиблик учун гиламга чиқди. Эътиборлиси, учта вазн тоифасида ярим финалга икки нафардан вакилимиз етиб келди. Агар улар ушбу босқичда рақибларидан устун келишса, финалда икки нафар ўзбекистонлик спортчи...

16:39 28 Август 2018
Мустақиллик байрами арафаси Ўзбекистон Тожикистон билан чегарани ёпмайди

Ўзбекистон Мустақиллигининг 27 йиллигига бағишланган тадбирлар доирасида бу йил биринчи марта Тожикистон билан чегара-назорат нуқталарида ҳаракатлар чекланмайди.

16:32 28 Август 2018
“Миллий гвардия нима учун ташкил этилди?” Бугун шу номдаги янги ҳужжатли фильм “Oʻzbekiston 24” телеканалида намойиш этилади

Бугун, 28 август куни соат 20:30 да “Oʻzbekiston 24” телеканалида Миллий гвардия фаолиятига бағишланган ҳужжатли фильм намойиш қилинади. 

16:16 28 Август 2018
Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг 100 000-фойдаланувчиси мукофотланди

Аҳоли ўртасида хизматлардан онлайн тарзда фойдаланишни оммалаштириш ва рағбатлантириш мақсадида Давлат хизматлари агентлиги томонидан электрон хизматларининг 100 000-фойдаланувчисини мукофотлаш ваъдаси билан танлов эълон қилинган эди.

15:54 28 Август 2018
“Толибон” ҳаракати билан кўп томонлама музокаралар кейинга қолдирилди

Афғонистон президенти Ашраф Ғани “Толибон” ҳаракати вакиллари иштирокидаги кўп томонлама музокаралар кейинга қолдирилганини маълум қилди.

15:52 28 Август 2018
Осиё ўйинлари. Ўзбекистон делегацияси яна бир кумуш медалга эга бўлди

Мазкур натижа Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 32 тага етишга сабаб бўлди.

15:47 28 Август 2018

Янгиликлар тақвими

Кластер