All
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 6 февраль куни иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларда экспорт ҳажмларини ошириш борасидаги энг муҳим вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
00:20 07 Февраль 2019Шу йилнинг 6 февраль куни Россия Федерациясининг Челябинск вилояти губернатори Борис Дубровский ва ҳудуднинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Маргарита Павлова Ўзбекистон фуқароси Оламафруз Абдуллаевга “Яхшилик қилишга шошилинг” (“Спешите делать добро”) медалини тантанали равишда топширди.
18:40 06 Февраль 2019Авваллари Президентимизнинг тегишли қарорига асосан, Давлат хизматлари марказларида ер участкаси ва бино-иншоотга бўлган ҳуқуқларни ҳамда ипотека, бино ва иншоотлар, шунингдек, ер участкасига бўлган ашёвий ҳуқуқлар ипотекаси тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш хизмати фақатгина юридик шахсларга кўрсатилган.
17:48 06 Февраль 2019Сирдарёлик якка тадбиркор Дилфуза Мансурованинг Янги йил арафасида Гулистон шаҳридаги ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд оилалардаги қизчаларга байрамона кўйлакчалар совға қилганлиги ҳақида хабар берган эдик. Куни кеча саховатли аёл Қорақалпоғистон Республикасининг бир неча ҳудудларида ана шундай хайрли ишни амалга оширди.
17:47 06 Февраль 2019АҚШ Федерал қидирув бюроси Наркотикларга қарши курашиш бошқармаси ва Нью-Йорк штат полицияси билан ҳамкорликда фентанил (унинг бор-йўғи 2 мг.и одамни ўлдириши мумкин) ва бошқа тақиқланган моддалар савдоси билан шуғулланадиган гуруҳни фош этди, деб хабар берди usa.one манбаси.
17:22 06 Февраль 2019Соғлиқни сақлаш тизими ислоҳотларига илғор хорижий тажрибани жорий этишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.
17:01 06 Февраль 2019Мудофаа вазирлиги томонидан “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
16:55 06 Февраль 2019Пенсия ва нафақаларни амалдаги тартибни бузган ҳолда тўланишига йўл қўйган барча ходимларга нисбатан қонунчиликда кўзда тутилган интизомий жазо чоралари қўлланилди.
16:50 06 Февраль 2019Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснинг 135-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилиб, қабул қилинди. Бунинг аҳамияти ҳақида қуйи палата депутати Расул Кушербаев ўз телеграм каналида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
16:33 06 Февраль 2019Хоразм вилоятининг Шовот туманида замонавий технология асосида биологик фаол моддалар ишлаб чиқарувчи янги корхона иш бошлади.
16:18 06 Февраль 2019Ўзбекистон делегацияси 7-15 февраль кунлари бўлиб ўтадиган бутунжаҳон киносаноати вакиллари учун энг йирик тадбирлардан бири бўлган Европа кинобозорида биринчи марта ўз тақдимотлари билан иштирок этади.
15:31 06 Февраль 2019Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси ҳамда ЎзЛиДеП фракцияси билан ҳамкорликда ташкил этилган семинарда долзарб масалаларидан бири саналган кластерлар тизимини ривожлантиришнинг қонунчилик асосларини такомиллаштириш масалалари муҳокама этилди.
15:03 06 Февраль 2019Хабарингиз бўлса керак, давлатимиз раҳбарининг 2017 йил февралда Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида берган топшириғига биноан, Яккабоғ туманида Қорабайир отчилик мажмуаси бунёд этилди. Ушбу замонавий от заводи ўтган йили фойдаланишга топширилди.
14:56 06 Февраль 2019АҚШ ва КХДР раҳбарлари ўртасидаги иккинчи саммит 27-28 февраль кунлари Вьетнамда бўлиб ўтади, деб хабар берди “Ренхап”.
14:39 06 Февраль 2019Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Орол фожиасининг салбий оқибатларини юмшатиш, минтақада экологик барқарорликни таъминлаш, аҳолига муносиб турмуш шароитини яратиш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишларни нафақат юртдошларимиз, балки жаҳон ҳамжамияти ҳам диққат-эътибор билан кузатмоқда.
14:05 06 Февраль 2019Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов ўтган йилда амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар борасида саволларга жавоб қайтарди.
12:45 06 Февраль 2019Ҳужжатсиз фаолият юритишдан ҳамда давлат бюджетига тўланиши лозим бўлган солиқлардан қочишдан манфаатдор бўлган қонунбузарларни аниқлаш юзасидан Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси ходимлари томонидан қатор назорат тадбирлари ўтказилмоқда.
12:02 06 Февраль 2019“Ипак йўли” туризм халқаро университетида Хитойнинг UNMCSR-SNC ташкилоти бош котиби Цзянбо Ву бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказилди.
11:33 06 Февраль 2019Мазкур анжумандан мақсад хорижда яшаб, меҳнат қилиб келаётган ватандошларимиз билан Ўзбекистон парламенти аъзолари, вазирлик ва идоралар мутахассислари, халқаро экспертлар ўртасида самарали мулоқотни йўлга қўйиш учун қулай майдон яратишдан иборат.
11:16 06 Февраль 2019Урганч Давлат университети олимлари томонидан ёғ-мой саноати чиқиндиси бўлган госсипол смоласи асосида жаҳон стандартларига тўла мос келадиган, нефтсиз қурилиш битуми олишнинг мукаммал технологияси яратилган эди.
11:02 06 Февраль 2019