All

“Тошкент - Бишкек” халқаро автобус рейси қайта йўлга қўйилди

“Тошкент – Бишкек - Тошкент” халқаро автобус рейси фаолияти янги жадвал бўйича қайта йўлга қўйилди.

10:04 12 Февраль 2019
Самарқандлик тадбиркор от федерациясига раҳбар этиб тайинланди

Феруз Абдуллаев Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов Конференциясида вақтида ташкилотнинг янги раиси этиб сайланди.

09:41 12 Февраль 2019
2030 йилга бориб Тошкент шаҳри аҳолиси 12 миллион нафардан ошиши мумкин

Ўзбекистоннинг урбанистик келажагига доир фикрлари билан ўртоқлашар эканлар, Марказий Осиё ва Кавказ институти раиси Фредерик Старр ҳамда “Calatrava Grace Corporation” компанияси ижрочи директори Майкл Селлман ана шундай некбин прогнозни билдирдилар.

20:48 11 Февраль 2019
Қирғизистон жанубида ўзбекистонлик тадбиркорлар кўмагида логистика маркази иш бошлади

Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрида мева ва сабзавотларни сақлаш учун логистика маркази ўз ишини бошлади. Марказ тўртта камерадан иборат бўлиб, ҳар бирида 100 тоннагача маҳсулот сақлаш мумкин.

18:35 11 Февраль 2019
Ньютон Ўзбекистонда сўнгги икки йилда мажбурий меҳнатни йўқ қилиш бўйича сезиларли ўсишга эришилганини эътироф этди

Америкалик эксперт Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига доимий маслаҳатчи сифатида жалб этилиши мумкин. Бош вазир ўринбосари Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг АҚШ меҳнат вазири ўринбосари Марта Ньютон билан яқинда Вашингтонда бўлиб ўтган учрашуви чоғида мазкур масала муҳокама қилинди.

18:29 11 Февраль 2019
МАГАТЭ эксперти: “АЭС – бу миллий лойиҳа”

“Ўзбекистоннинг биринчи атом электр станцияси – бу фахрланиш лозим бўлган миллий лойиҳадир”. Яқинда Тошкентда ташкил этилган семинарда МАГАТЭ эксперти Жорж Хаддад ушбу сўзларни алоҳида айтиб ўтди.

18:23 11 Февраль 2019
Асоссиз белгиланган жарима қайта ундириб берилди

Тўрақўрғон туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Соҳилобод-1 маҳалласида яшовчи фуқаро Ахадали Турдалиев ариза билан мурожаат қилиб, тумангаз филиали ходимлари унинг хонадонига газ ўлчагич ускунасининг давлат муҳрига шикаст етказилган деб топиб, 548 минг 123 сўм жарима тортгани юзасидан ёрдам сўраган.

18:21 11 Февраль 2019
Humo Arena қачон очилади?

Февраль бошига келиб пойтахтимизда барпо этилаётган замонавий Humo Arena муз саройидаги ишларнинг 80-85 фоизи якунланди.

18:11 11 Февраль 2019
Энг зарарли ва зарари кам смартфонлар аниқланди

Халқаро Statista таҳлилий компанияси экспертлари томонидан энг юқори ва паст электр магнитли нурланиш даражасига эга бўлган смартфонлар рўйхати эълон қилинди. Компания ўз тадқиқотларида Германиянинг радиациявий ҳимоя бўйича идораси(Bundesamt für Strahlenschutz) маълумотларига асосланди.

18:09 11 Февраль 2019
​Соғлиқни сақлаш вазирига чет эллик ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентнинг Қарори билан Донгвук Ли Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

18:04 11 Февраль 2019
Эртага жамоаларимиз ОЧЛдаги дастлабки ўйинини ўтказади

“АГМК” Тожикистон чемпиони “Истиқлол” жамоасига қарши саф тортса, “Пахтакор” Ироқнинг кучли жамоаларидан бири, ОФК кубогининг сўнгги уч мавсумидаги ғолиби “Эйр Форс” билан “ҳисоб-китоб” қилади.

18:01 11 Февраль 2019
Одамлар нима дейди?

Нурободнинг “Ҳазрати Довуд” зиёратгоҳи ёнгинасида Уйруғул деган қишлоқ бор. Қарийб икки юзга яқин хонадонларда бугун 1700 дан ошиқ фуқаролар истиқомат қилади. Қишлоқ аҳли чорвадор. Лалмикор деҳқончилик билан ҳам шуғулланишади. Сўнгги йиллардаги глобал иқлим ўзгаришию табиат инжиқликлари бу ердаги деҳқончилик муҳитига...

17:35 11 Февраль 2019
Сентябрь ойидан МГИМОнинг Тошкент филиали ўз фаолиятини бошлайди

Яқинда Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Маслаҳатчиси, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори Абдужаббор Абдувахитовнинг мамлакатимизга Москва давлат халқаро муносабатлар институти (МГИМО) делегациясига бошчилик қилиб келган мазкур олий таълим муассасасининг проректори Артём Малгин билан учрашуви бўлиб ўтди.

17:08 11 Февраль 2019
Америка университети Ўзбекистонда ўз филиалини очмоқда

Яқинда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Вебстер Университети ўртасида таълим хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги бош келишув ва бинолардан фойдаланиш тўғрисидаги шартнома имзоланди.

16:04 11 Февраль 2019
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси йил бошидан буён илк марта арзонлашди

Марказий банк 2018 йил 12 февралдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

15:51 11 Февраль 2019
Номи бору ўзи йўқ дорихоналар

“Иссиқ жон иситмасиз бўлмас”, дейишади. Тобимиз қочганида шифокор хизматига эҳтиёж сезамиз. У қўлимизга тутқазган рецептни олиб дорихонани излаб қоламиз. Негаки, соғайиб кетишимиз дори-дармонга боғлиқ.

15:29 11 Февраль 2019
Пешку туманида 16 та оила яраштирилди

Оила муқаддас даргоҳ, маънавий қадриятларимиз асосига қурилгани учун ушбу қўрғонга дарз кетмасин.

14:53 11 Февраль 2019
Ихтиёр Абдуллаев сўнгги бир йилда икки оғир операцияни бошдан кечирган

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Раиси лавозимида ишлаб келган Ихтиёр Абдуллаев соғлиги ёмонлашгани туфайли ўз аризасига биноан лавозимидан озод этилган, деб ёзмоқда ЎзА.

14:50 11 Февраль 2019
2 694 нафар ногиронлиги бўлган шахс 184,0 млн. сўм ер солиғидан озод қилинди

Бош прокуратура томонидан ногиронлиги бўлган фуқароларнинг мол-мулки ва ер участкасига нисбатан солиқ имтиёзларининг қўлланиши аҳволи ўрганилди.

14:32 11 Февраль 2019

Янгиликлар тақвими

Кластер