Humo Arena қачон очилади?

18:11 11 Февраль 2019 Жамият
3619 0

Февраль бошига келиб пойтахтимизда барпо этилаётган замонавий Humo Arena муз саройидаги ишларнинг 80-85 фоизи якунланди. Бу ерда қарийб 4000 киши меҳнат қиляпти.

Шундай қилиб Humo Arena шу йил баҳор фаслида очилиши режалаштириляпти. Бу ҳақда Dunyo boʻylab телеканалида берилган сюжетда айтиб ўтилди.

Ушбу спорт мажмуаси қурилиши 2017 йилда бошланган эди. Аввалига кўп функцияли муз саройини 2018 йил учинчи чорагида фойдаланишга топшириш мўлжалланган эди. Кейин бу муддат 2018 йил охирига қолдирилди.

Хабар берилишича, айни пайтга келиб ишларнинг 80-85 фоизи якунига етган. Бунда 4000 мингга яқин меҳнаткашларнинг катта ҳиссаси бор. Марказий арена ўзига 12 минг кишини сиғдира олади. Бу ерда қишки спорт турлари(хоккей, шорт-трек, фигурали учиш ва кёрлинг) бўйича мусобақалар ўтказиш, кўргазмалар ва форумлар ташкил этиш режалаштирилган.

Комплекс етти қаватдан иборат бўлиб, улардан бири еростида жойлашади. Умумий майдони 82,2 минг кв.метр, баландлиги 40 метр. Унинг яқинида 1600 та автомобиль учун мўлжалланган тўрт қаватли тураргоҳ бунёд этиляпти.

Қурилиш ишлари билан буюртмачи ташкилот Wind Rose МЧЖ шуғулланмоқда.

Лойиҳага Германия, Россия, Австрия, Испания, Франция, Италия ва бошқа давлатлардан ўнга яқин шерик компаниялар таклиф этилган. Улар металл конструкциялари, акустика, ўриндиқлар, муз, коммуникациялар ва бошқа йўналишларда фаолият олиб боришмоқда.

Лойиҳанинг умумий қиймати 1,5 трлн. сўм бўлиб, шундан 185 млн. АҚШ долларини хориж инвестицияси ташкил этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер