Кадастр тизимидаги яна бир янгилик

17:48 06 Февраль 2019 Жамият
2567 0

Авваллари Президентимизнинг тегишли қарорига асосан, Давлат хизматлари марказларида ер участкаси ва бино-иншоотга бўлган ҳуқуқларни ҳамда ипотека, бино ва иншоотлар, шунингдек, ер участкасига бўлган ашёвий ҳуқуқлар ипотекаси тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш хизмати фақатгина юридик шахсларга кўрсатилган.

Эндиликда эса, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Давлат хизматлари марказларида кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳамда ипотека, бино ва иншоотлар, шунингдек, ер участкасига бўлган ашёвий ҳуқуқлар ипотекаси тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш хизмати жисмоний шахслар учун ҳам мавжуд.

Бу ҳақда ДХА матбуот хизмати маълум қилди.

Бундан ташқари, мазкур хизматга аризани масофадан туриб, онлайн тарзда юбориш имконияти яратилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер