All

Гендер комиссияси ишонч телефони йўлга қўйилди

Шу кунларда дунё мамлакатларида оилавий низолар ва ажримлар сони кўпайиши тенденцияси кузатилмоқда. Карантин даври эса кўплаб оилалар учун жиддий синов пайти бўлмоқда.

17:18 11 Апрель 2020
Ёш олимларнинг онлайн илмий-амалий семинарида қайси мавзу муҳокама қилинди? 

2020 йил 10 апрель куни Тошкент давлат шарқшунослик институтида “Пандемия шароитида аҳолини ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳимоялаш” мавзусида Ёш олимлар кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги онлайн илмий-назарий семинари ўтказилди.

17:16 11 Апрель 2020
Онахон 100 миллион сўм пул ва 200 килограммлик ҳўкиз ҳадя қилди

Самарқанд вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси қошидаги ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказига савоб талаб ҳомийлар томонидан хайрия маблағлари ажратиш давом этмоқда.

17:16 11 Апрель 2020
ЙПХ инспекторини ҳақорат қилиб, қаршилик кўрсатган ҳайдовчи 15 суткага қамалди 

Коронавирус пандемияси туфайли мамлакатимизда карантин эълон қилинган. Шу сабабли фуқароларга яшаш хонадонларидан мақсадсиз кўчага чиқмаслик ва зарурат билан чиқилганда, тиббий ҳимоя ниқобида бўлишлари талаб этилмоқда.

17:14 11 Апрель 2020
Автокредит учун ҳам кредит таътили бериладими?

Банкдан автокредит олганман. Банклар кредит таътили бериши тўғрисида эълонлар чиқмоқда. Ушбу таътил менга ҳам тегишлими? Фоизлар тўловлари ҳам кечиктириладими? Агар кечиктирилса, уларни кейин йиғилган фоизлар билан қайтаришим керак бўладими? Ушбу саволга Марказий банк департамент директори ўринбосари Акмал Назаров жавоб берди.

17:00 11 Апрель 2020
ЙТҲ натижасида велосипед бошқариб кетаётган шахс вафот этди

Самарқандда велосипед бошқариб кетаётган шахс йўл-транспорт ҳодисаси натижасида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов деппартаменти хабар бермоқда.

16:44 11 Апрель 2020
17 йил олдин жиноят содир қилган аёл қўлга тушди

Жиноят содир қилиб, 17 йилдан буён қидирувда бўлган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

15:46 11 Апрель 2020
Карантин вақтида ишга велосипедда қатнаш мумкинми?

Ишга бориб-келиш мақсадида велосипедда ҳаракатлансам бўладими? Ёнимда маълумотнома ва шахсимни тасдиқловчи ҳужжатларим бўлсачи? Ушбу саволга Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Ғайбулло Примов жавоб берди.

15:35 11 Апрель 2020
Германия ташқи ишлар вазири АҚШни пандемияга қарши суст кураш олиб бораётганлиги учун танқид қилди

Германия ташқи ишлар вазири Хейко Маас АҚШни коронавирус эпидемиясига қарши жуда суст кураш олиб бораётгани учун танқид қилди. Бу пандемия даврида икки иттифоқчи ўртасидаги муносабатларда кузатилган энг кескин ҳолатдир, деб хабар берди Рейтер.

15:34 11 Апрель 2020
Дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 1,7 млн.дан ошиб кетди

Дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 11 апрель ҳолатига кўра 1 млн. 700 мингдан ошиб кетди. Ўлимлар сони 102 мингтага етди.

15:12 11 Апрель 2020
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар бирданига 35 тага ортди

2020 йил 11 апрель соат 14:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 729 нафарни ташкил қилмоқда.

14:55 11 Апрель 2020
ДХХ йирик миқдорда гиёҳвандлик моддаларини мусодара қилди

Ушбу заҳри қотилни 1988 й.т. Тожибоев Л.М. Тожикистон Республикасидан айланма йўллар орқали Асраевга етказиб берган.

13:42 11 Апрель 2020
Конгода коронавирусдан ташқари Эбола вирусини юқтириш билан боғлиқ янги ҳолат аниқланди

Конго Демократик Республикасининг шарқий қисмида Эбола вирусини юқтириш билан боғлиқ янги ҳолат аниқланди. Бу ҳақда ҳукумат баёнотида маълум қилинган.

13:38 11 Апрель 2020
Нью-Йоркда коронавирус инфекцияси авж олишининг асосий “айбдорлари“ аниқланди

Нью-Йорк шаҳрида коронавирус инфекциясининг фавқулодда кенг тарқалишини таҳлил қилиб чиққан тадқиқотчилар бунда Европадан қайтиб келган беморлар асосий таъсирни ўтказишган деб ҳисоблашмоқда. Бу ҳақда Блумберг хабар берди.

13:01 11 Апрель 2020
Виртуал ифторлик ва қоидага риоя этмаган зиёратчи. Пандемия пайтида муқаддас Рамазон ойи қандай ўтказилади?

Дунё бўйича Рамазон 23 ёки 24 апрелда бошланади. Коронавирус пандемияси пайтига тўғри келган ушбу муқаддас ойда жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида масжидларда оммавий ибодат қилиш ва катта ифторлар чекланишининг эҳтимоли катта.

12:24 11 Апрель 2020
Коронавирусга чалинган бемор билан яқинлари қандай мулоқот қилиши мумкин?

Мени бир яқин қариндошим вирусга чалинган. У билан қандай мулоқот қилишимиз мумкин? Учрашув хоналари борми? Ушбу саволга Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков жавоб берди.

12:21 11 Апрель 2020
Ўзбек тили байрами куни қонун билан белгилаб қўйилгани барчамизга муборак бўлсин

Яқинда бутун мамлакат бўйлаб Президентимиз “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини имзолагани ҳақида хабар тарқалди. Бу хабарни нафақат юртимиз, балки бутун дунёдаги 50 миллиондан ошиқ ўзбеклар ва она тилимиз ихлосмандлари қувониб қарши олдилар.

12:17 11 Апрель 2020
Хитойда бир кунда элликка яқин киши коронавирусга чалинди

Хитойда ўтган суткада коронавирусни юқтириш билан боғлиқ 46 та янги ҳолат қайд этилди, деб хабар берди РБК.

11:19 11 Апрель 2020
Италияда 14 апрелдан китоб дўконлари очилиши мумкин, аммо карантин 3 майга қадар узайтирилди

Италияда карантин режими 3 майга қадар узайтирилди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Жузеппе Конте Rai каналида эфирга узатилган матбуот анжумани пайтида маълум қилди.

11:10 11 Апрель 2020
Дунёда коронавирус инфекцияси қурбонлари сони 100 мингдан ошиб кетди 

Жаҳонда коронавирус инфекцияси билан касалланганларнинг 102 742 минг нафари ҳаётдан кўз юмди.

11:01 11 Апрель 2020

Янгиликлар тақвими

Кластер