All

Блогер қилган хатоси учун узр сўраб, ахборотига ўзгартириш киритишини таъкидлаган — ТИВ

Жорий йил 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси Туркия билан ҳамкорликда мамлакатимизда шифокорлар учун 5 минг тўплам шахсий ҳимоя воситаларини тақдим қилиш бўйича қўшма лойиҳани якунланишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

13:08 03 Май 2020
Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар сони 3877 тага етди

“Яна 20 та коронавирус инфекцияси қайд этилди: Олмаота вилояти — 4, Манғистау вилояти — 1, Қизилўрда вилояти — 4, Атирау вилояти — 1, Ақтўбе вилояти — 6, Нур-Султон шаҳри – 4”, — дейилади хабарда.

12:45 03 Май 2020
Биринчи бўлиб араб тилида ким ёзган?

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда эса Араб тилининг асосчиси ҳақида шундай дейилган: “Араб ёзувини биринчи бўлиб жорий қилган одам бу Исмоил алайҳиссаломдир. У киши араб тилини ўз тили ва ўз нутқида жорий қилди”.

12:25 03 Май 2020
Бугун қандай кун?

Бугун 3 май. Кўпчилик бу кунда дунёда Жаҳон матбуот эркинлиги куни нишонланишидан яхши хабардор. Аммо бугун бошқа саналар ҳам нишонланар экан. 

12:15 03 Май 2020
Бош прокуратура Сардобада юз берган ҳодиса юзасидан расмий баёнот берди. Тергов ҳаракатларини олиб бориш ДХХ органларига юклатилди 

"Жорий йил 01 май куни Сирдарё вилоятидаги “Сардоба” сув омбори ўпирилиши оқибатида сув тошқини юзага келганлиги ҳолати юзасидан ЖКнинг 207-моддаси 1-қисми ва 258-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

11:48 03 Май 2020
Тожикистонда икки киши коронавирусдан вафот этди

Тожикистонда жамоат жойларида ниқоб тақиб юриш мажбурий қилиб қўйилган. Одам кўп тўпланадиган жойлар гигиена воситалари билан таъминланган.

11:31 03 Май 2020
ДХА Сардоба жабрланувчиларига ҳужжатларни тиклашга ёрдам беради

Ҳозирги вақтда Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси мутахассислари ҳужжатлари йўқолган фуқаролар рўйхатини шакллантирмоқда.

10:58 03 Май 2020
Дунёда коронавирус. Италия ва Японияда ўлим ҳолатлари кўпайди ва бошқа янгиликлар

— Италияда бир суткада ўлим ҳолати яна кўпайган. Ўтган 24 соатда мамлакатда 474 инсон инфекция қурбони бўлган. Ҳаммаси бўлиб 28 мингдан зиёд инсон ҳаётдан кўз юмган. Айни пайтда беморлар сони 209 мингдан зиёд, тузалганлар эса қарийб 80 минг нафарни ташкил...

10:54 03 Май 2020
Шимолий ва Жанубий Корея чегарасида отишма содир бўлди

Жанублик ҳарбийларнинг таъкидлашича, шимол томон биринчи бўлиб ўқ узган.

10:47 03 Май 2020
Ўзбекистонда коронавирусни юқтирганлар сони яна кўпайди

2020 йил 3 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2127 нафарни ташкил қилмоқда.

10:14 03 Май 2020
Саховатли халқимиз билан ҳар қанча фахрлансак оз

Тарих — мактаб. Ўтмиш эса ибрат. Аждодлар ўгити сабоқдир. Инсониятнинг минг йилликлар орасида топган ҳақиқатлари шундай! Ўзбек халқига хос тенги йўқ меҳр-оқибат, ҳиммат, муҳтожга кўмак бериш, ота- боболардан бизга мерос.

08:21 03 Май 2020
Расмий муносабат: “Ўзбекгидроэнерго” АЖ “Сардоба“ сув омбори қурилишида масъул этиб белгиланмаган ва иштирок этмаган

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ Ахборот хизмати “Сардоба“ сув омбори тўғонининг ўпирилиши юзасидан тарқатилаётган хабарларга расмий муносабат билдирди.

06:04 03 Май 2020
Рўзанинг даражалари

Яъни, “мен рўзадорман” дейишлиги билан киши “Мен тилимни сақлашга Аллоҳга ваъда берганман, қандай қилиб сенга жавоб қайтараман”, деганидир.

05:29 03 Май 2020
Ҳиндистонликлар яна икки ҳафта карантинда қолади

Гарчи айрим чекловлар бутун мамлакат учун амалда бўлса-да, “яшил ҳудуд”ларда айрим юмшатишлар кўзга ташланмоқда.

05:02 03 Май 2020
Сирдарё вилояти ҳокими кўмак берган барча ҳамюртларимизга миннатдорчилик билдирди

"Жорий йилги синовли дамлар бутун дунё аҳлини бир-бирларига меҳр-оқибатли бўлишни, барча инсоний фазилатларни янада мустаҳкамлашга туртки бўлди, десак муболаға бўлмайди, — деди шу жумладан Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев. — Мамлакатимиз фуқаролари юртимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича амалга...

23:21 02 Май 2020
Табиий офатдан зарар кўрган Қоракўлда бир кун(Фоторепортаж)

27 апрелда эсган мисли кўрилмаган даражадаги кучли шамол ва ёмғир саноқли дақиқалар ичида Қоракўл туманига жуда катта талафот етказди. Қадимий гўшага кўрк бағишлаб турган, қаттиқ меҳнат ҳамда маблағ эвазига қад ростлаган бинолар, тураржойларнинг аҳволини кўрганларнинг кўнглига қил ҳам сиғмай қолди.

23:05 02 Май 2020
Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони ошди

2020 йил 2 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2118 нафарни ташкил қилмоқда.

22:55 02 Май 2020
Марғилонда “Volkswagen” пиёдани уриб юборди

30 апрель куни Б.М. бошқарувидаги “Volkswagen transporter” русумли юк автомашинасини Б.Марғилоний кўчасида бошқариб кетаётиб йўлни кесиб ўтаётган пиёда Р.С.ни уриб юбориши оқибатида Р.С. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати​ хабар берди.

22:50 02 Май 2020
Шавкат Мирзиёев жабрланганлардан кўнгил сўради ва Тошкентга қайтиб келди

Президент Шавкат Мирзиёев Сардобадаги фавқулодда ҳодиса сабабли Гулистон шаҳрига эвакуация қилинган одамлар билан мулоқот қилиб, улардан кўнгил сўради. Ҳеч ким эътибордан четда қолмаслиги, ҳаммага ғамхўрлик кўрсатилишини таъкидлади.

21:36 02 Май 2020
“Ўзбекгидроэнерго” АЖ Сардобадаги тошқин бўйича расмий муносабат билдирди

Табиий офатни умумий ҳамжиҳатликда бартараф этамиз ёхуд табиий офат ортидаги нотўғри талқинлар, асоссиз ва юзаки эътирозларга муносабат

21:05 02 Май 2020

Янгиликлар тақвими

Кластер