All

Қурилиш соҳасига доир анча олдин қабул қилинган меъёрлар коррупция ва суиистеъмоллик ҳолатларини келтириб чиқармоқда

Бундан ташқари, бошқа соҳалардаги камчиликлар ҳам айтиб ўтилди. Айниқса, қурилиш соҳасида долзарб муаммоли масалалари тўпланиб қолганлигини кўрсатди. Ўйлаймизки, қурилиш соҳасида шаффофликни таъминлаш учун, аввало, соҳага оид ҳужжатларни тубдан қайта кўриб чиқиш керак. Айнан ушбу соҳага доир анча олдин қабул қилинган...

15:48 11 Май 2020
Бош прокурор ҳисобот берди

Бугун бўлиб ўтаётган Олий Мажлис Сенатининг тўртинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори прокуратура органларининг 2019 йилдаги фаолияти тўғрисида ҳисобот берди.

15:32 11 Май 2020
Карантин вақтида "дам олишни" истаган фуқарога жиноят иши қўзғатилди

Тошкент вилояти. 2020 йилнинг 02 май куни Қибрай тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Қибрай тумани, “Сайёра” кўчасида истиқомат қилувчи 31 ёшли Э.А., нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган вақтда, хонадон томорқасидан 38 туп “каннабис” ўсимлиги экилганлиги,...

15:26 11 Май 2020
Вазир: "Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан ҳамкорлиги юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга салбий таъсир қилмайди" ​

— Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлиги юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга салбий таъсири йўқ. Чунки биринчи навбатда Ўзбекистонда у билан кузатувчи мақоми асосида ҳамкорлик қилмоқчи. Бу билан Ўзбекистон ушбу ташкилотнинг ҳамма ишчи органларида иштирок этиш, фикр билдириш имконига...

15:02 11 Май 2020
Тошкент шаҳрининг айрим жойларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилди

11 май куни Миробод тумани Тарас Шевченко кўчаси Автобаза ҳудудиги ер ости газ қувуридан газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланганлиги сабабли қуйидаги манзилларга вақтинча газ таъминоти тўхтатилди.

14:47 11 Май 2020
Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш — давр талаби

Дунёда, қолаверса, республикамизда аҳоли сонининг кундан-кунга кўпайиши озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжнинг ҳам ошишига олиб келмоқда. Бундай шароитда истеъмол талабини қондириш, аҳолини озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш, энг асосийси қишлоқ аҳолиси бандлиги ва даромадларини ошириш каби қатор муҳим ижтимоий...

14:23 11 Май 2020
Сенат Раиси: "ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кўплаб муаммолар муҳокама қилинмоқда. Лекин Омбудсман бирорта ҳам масалага муносабат билдирмайди" ​ 

ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кўплаб муаммолар муҳокама қилинмоқда. Лекин Омбудсман бирорта ҳам масалага муносабат билдирмайди. Шу боис, ОАВ билан ҳамкорликни тубдан ўзгартириш керак.

14:00 11 Май 2020
Танзила НАРБАЕВА: Сенат қўмиталарининг Омбудсман билан ҳамкорлиги сезилмаяпти.

...Сенат қўмиталарининг Омбудсман билан ҳамкорлиги сезилмаяпти. Нима учун Омбудсман ва қўмиталар биргаликда одамларни қийнаётган масалаларни ўрганиб, муаммоларни аниқлаб, Сенатга таклифлар киритишмайди? Ушбу муаммолар ва уларни кўриб чиқилиши натижасида республикадаги тизимли муаммоларни аниқлаш мумкин ва бунинг натижасида қонунчиликка ҳам ўзгартиришлар киритиш...

13:59 11 Май 2020
Омбудсманнинг ҳисоботи эшитилди

Кун тартибидаги навбатдаги масала – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2019 йилдаги фаолияти тўғрисида Омбудсман Улуғбек Муҳаммадиев ҳисобот берди. 

13:51 11 Май 2020
Сенат Раиси: Ҳукумат пандемия сабаб ишсиз қолган фуқароларни иш билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратиши муҳим

Ялпи мажлис кун тартибидаги навбатдаги масала 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2020 йил биринчи чорагидаги ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи кўриб чиқилди.

12:54 11 Май 2020
Cенаторлар Ўзбекистон Республикасининг ЕОИИда “кузатувчи давлат” мақомида иштирок этиш таклифини маъқуллашди

Парламент юқори палатаси тўртинчи ялпи мажлисида Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) билан ҳамкорлиги масаласи кўриб чиқилди.

12:50 11 Май 2020
Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 1900га яқинлашди

Наманган вилоятида 16 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб чиқди ва реабилитацияга кузатилди.

12:07 11 Май 2020
Имкониятини ўрганиш мақсадида синов эди - Тошкент шаҳар ИИББ “Qanotchi”нинг ишга тушганига муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда “Qanotchi” ресторани ишга тушгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Мазкур хабарларга Тошкент шаҳар ИИББ ўз муносабатини билдирди

12:02 11 Май 2020
Сенаторлар томонидан Қонун рад этилди

Сенат аъзолари “Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқишди. 

11:52 11 Май 2020
Давлат божи ставкалари оптималлаштириладими?

Юқори палата аъзолари “Давлат божи тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини муҳокама қилди. 

11:50 11 Май 2020
Сенаторлар томорқа бўйича жарима ҳақидаги Қонунни рад этишди

Ялпи мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига томорқа ер участкаларидан оқилона фойдаланилишини таъминлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Қонуни муҳокама қилинди. 

11:48 11 Май 2020
Янги Қонун билан “прописка” бўйича муҳим янгиликлар киритилмоқда

Сенаторлар тўртинчи ялпи мажлисда “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқди.

11:47 11 Май 2020
Жиноят-процессуал кодексига қандай ўзгартишлар киритилмоқда?

Парламент юқори палатасининг тўртинчи ялпи мажлисида  “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига жиноят процессида иштирок этувчи фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишни кучайтиришга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳам муҳокама марказида бўлди. 

11:46 11 Май 2020
Ер участкалари ноқонуний олиб қўйиш ҳолатлари учун жавобгарлик кучайтирилмоқда

Сенатнинг тўртинчи ялпи мажлисида “Ер участкаларини ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик кучайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳам кўриб чиқилди. 

11:44 11 Май 2020
Долларнинг расмий курси ошди

Марказий банк хорижий валюталарнинг 12 майдан янги курсини эълон қилди.

11:24 11 Май 2020

Янгиликлар тақвими

Кластер