All

Мудҳиш ЙТҲ! 2 киши ҳалок бўлди, 3 киши жароҳатланди

2020 йилнинг 19 май куни соат 13:30да 31 ёшли М.Ж., бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинасида Бухоро вилояти Қоракўл тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-76 йўлининг 8-километрига етганида, амалдаги йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузган.

15:18 21 Май 2020
Ўғринча оҳактош қазиб олаётганлар қўлга тушди

Бухоро вилоятининг аксарият қисми чўл ва даштликлардан иборат Қоровулбозор тумани ерости табиий қазилма бойликларидан саналган оҳактош захираси мўллиги билан ҳам ажралиб туради. Афсуски, ана шу жиҳатга эътиборсиз бўлмаган баъзи “уддабурон тадбиркор”лар эса оҳактошни хуфиёна қазиб, ташиб кетиб, мўмай бойлик орттириш...

14:12 21 Май 2020
Ўзбекистон сайлов тизимида ўзгаришлар кутиляпти

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон миллий сайлов тизимини янада демократлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

14:01 21 Май 2020
Барқарор ривожланиш бўйича Миллий мақсадларга эришиляптими?

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ ҳамкорлигида ташкил этилган онлайн видеоконференцияда Барқарор Ривожланиш мақсадлари амалга оширилиши бўйича биринчи мониторинг шарҳи кўриб чиқилди.

13:57 21 Май 2020
Тадбиркорлик субъектларига бир қатор имтиёзлар белгиланмоқда

Маълумки, пандемия даврида бутун дунёда шу жумладан, мамлакатимизда ҳам барча соҳаларда иқтисодиёт соҳасида айниқса аҳолининг даромадларини сезиларли даражада пасайишига олиб келди. Шу давр ичида барча соҳаларни ривожлантириш, рағбатлантириш ҳамда қўллаб-қувватлаш, карантин шароитида аҳоли ва корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича давлатимиз раҳбарининг фармон...

13:57 21 Май 2020
Диний эркинлик соҳасидаги ўзгаришлар — мамлакатда амалга оширилаётган сиёсий-ҳуқуқий ислоҳотларнинг муҳим қисми

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида дин ва эътиқод эркинлигини таъминлаш, соҳадаги таклиф ва тавсияларни амалга ошириш бўйича 2018 йил 4 майдаги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг Қўшма қарорлари билан тасдиқланган “Йўл харитаси” ижроси юзасидан парламент эшитуви видеоконференция тарзида ўтказилди.

13:56 21 Май 2020
Фуқароларга зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди

Олий Мажлис Сенати Раиси Т.Нарбаева ўзи сайланган Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги 25-сайлов округида аҳоли муаммоларини бартараф этиш юзасидан аниқ тизим йўлга қўйилган. Бу борада тузилган махсус штаб билан доимий равишда иш олиб борилмоқда. 

13:53 21 Май 2020
Ўқдан қўрқмаган юрак

Иккинчи жаҳон урушига сафарбар этилганида Убайдулла Мусаев 27 ёшда эди. Зангиота тумани Зангиота қишлоғидан урушга кетган кўплаб йигитлар қатори у ҳам уруш даврида тинчлик, озодлик учун қаҳрамонларча жасорат кўрсатди. Буни унинг костюмига қадалган Иккинчи жаҳон уруши давридаги I (12.06.1945) ва...

13:46 21 Май 2020
Фермер далага режа учун эмас, даромад учун кириши керак - Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 май куни Андижон вилоятига келди.

13:43 21 Май 2020
Фарғона политехника институтида кўчма автоном светофор ихтиро қилинди

Фавқулодда ҳолатларда шаҳар марказларида чироқ ўчиб қоладиган бўлса, светофорларсиз тирбандликлар ва ноқулай ҳолатлар юзага келиш эҳтимоли юқори.

13:40 21 Май 2020
Алишер Усмонов марҳаматликларга 2,5 млрд. сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатди

Марҳамат тумани Андижон вилоятининг қўшни Қирғизистон Республикаси билан чегарадош қисмида жойлашган бўлиб, тан олиш керак, иқтисодиёти эндигина юксалиш сари қадам қўйган туманлардан бири ҳисобланади. Ўрганиш давомида тумандаги жами 48 та маҳалладан 1000 та оила эҳтиёжманд, деб топилган. Уларга моддий ва...

13:34 21 Май 2020
“Ўғлим сира бўлмайди уруш”

Президентимиз Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида “Уруш қаҳрамонлари ҳақида гапирар эканмиз, табаррук Она сиймоси кўз ўнгимизда намоён бўлади. Чунки эл-юрт ҳимоясини ор-номус иши деб биладиган мард ва ботир ўғлонларни вояга етказган улуғ зотдир. Урушнинг барча азоб-уқубатларини энг...

13:34 21 Май 2020
“Жанубгазқурилиш” АЖ сотилади

Давлат активларини бошқариш агентлиги “Жанубгазқурилиш” АЖ сотилишини маълум қилди. Савдолар шу йили 2 июн кунига белгиланган. Шу куни акциялар “Тошкент РФБ” АЖ савдоларига чиқарилади.

13:07 21 Май 2020
«Яшил» ва «сариқ» ҳудудларда очиқ сайилгоҳлар фаолиятига рухсат берилади

РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

13:05 21 Май 2020
“Beeline Uzbekistan” мобиль оператори 749 минг истеъмолчини чув туширгани аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги “Beeline Uzbekistan” мобиль оператори томонидан “Ғолиб бўл ва ютиб ол!” акцияси бўйича сохта реклама орқали истеъмолчиларга нотўғри маълумот берганлиги учун “ViaMobi” МЧЖга нисбатан қарши иш қўзғатди.

13:01 21 Май 2020
Қозоғистонда тошқиндан зарар кўрган ҳудуддан катта сув кетди

Мутахассислар Сардоба сув омбори тўғони ўпилиши оқибатида сув босган қишлоқлардан катта сувни чиқарилишига муваффақ бўлишди. Бу ҳақда Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари Сакен Калкаманов маълум қилди, деб ёзади Спутник.

12:57 21 Май 2020
Избосканлик фуқаро илк субсидияга эга бўлди

— Бир хонадонда учта оила истиқомат қиламиз, — дейди Асқаржон Тошматов. — Шу боис уй олиш учун ўн йилдан буён ҳаракат қиламан. Афсуски, уй сотиб олишга имкон қила олмадим. Менга ажратилган субсидия туфайли энди ўз уйимга эга бўламан. Мана шундай...

12:34 21 Май 2020
Самарқандда рейд тадбирларининг кучайтирилган тартибда ўтказилиши давом этмоқда

Барча йўл ҳаракати иштирокчиларидан йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини сўраб қоламиз. 

12:22 21 Май 2020

Янгиликлар тақвими

Кластер