All
Мазкур ҳолат юзасидан Б.Б. ва А.Ҳ.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
22:22 22 Май 2020Бугунги кунда Республикада COVID-19 коронавируси 1350 кишида аниқланди. Улардан 273 нафари тиббиёт ходими
21:59 22 Май 2020Шундай қилиб Наманган вилоятида COVID-19 дан фориғ бўлганлар сони 233, Андижон вилоятида 167, Самарқанд вилоятида эса 218 нафарга етди.
21:27 22 Май 2020Муборак Рамазон ойининг ҳам учинчи ўн кунлиги якун топмоқда. Бу — банданинг дўзах азобидан сақланишлик учун гуноҳлари мағфират этилишини Аллоҳ субҳонаҳу ва таолодан сидқидилдан сўрайдиган кунлардир.
21:13 22 Май 2020Ҳурматли юртдошлар!
19:47 22 Май 2020Президент Шавкат Мирзиёев Андижонга икки кунлик сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.
19:35 22 Май 2020Жонажон Ватанимизда миллий ва диний қадриятларимизга бўлган ҳурмат ва эътиборни янада мустаҳкамлаш, эл-юртимиз учун азалдан эзгулик, саховат, меҳр-мурувват рамзи бўлиб келаётган муборак Рамазон ойида ислом динининг тинчлик, бағрикенглик, шукроналик каби олижаноб ғоялари заминида инсонпарварлик моҳиятини кенг англадик, деб ўйлайман!
19:28 22 Май 2020Президент Шавкат Мирзиёев 22 май куни Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги кўп қаватли уйлар қурилишини бориб кўрди.
19:23 22 Май 2020Якунланиб бораётган муборак Рамазон ойи биз учун хайрли ишлар, савоб амаллар, эзгу ниятлар учун қулай фурсат бўлди. Қутлуғ кунларда халқимиз саховатга шошилди, хусусан Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан сайланган депутатлар ва фаоллар ҳам эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш, муҳтожларга ёрдам қўлини...
19:21 22 Май 2020Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар, шунингдек бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.
18:27 22 Май 2020Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг 2019 йил 15 апрель куни Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида ноқонуний миграцияга қарши курашишда ҳамкорлик тўғрисидаги Битим 2020 йил 22 майдан кучга кирди. Бу ҳақда ТИВ хабар...
18:21 22 Май 2020Полиция “Салоҳ”ларнинг тўппонча патронлари ва юз ниқобларини мусодара қилган. Уларга нисбатан жиноят иши очилган бўлиб, ўғрилар 3 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
18:14 22 Май 2020“Сардоба сув омбори“ тўғонида юзага келган фавқулодда ҳодиса оқибатида жабрланган фуқароларни манзилли қўллаб-қувватлаш ва инфратузилмани тиклаш чора-тадбирларини молиялаштириш тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.
17:30 22 Май 2020Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабарига кўра, соат 21:30лар атрофида шаҳарни тарк этаётган машиналардан бири – “Nexia” русумли автомобиль уларнинг эътиборини тортган.
17:25 22 Май 2020Худди Диего Марадонага ўхшаб Фернандо Редондо ҳам ўз профессионал фаолиятини “Архентинос Хуниорс” клубида бошлаганди. Ўн бешидаёқ у мухлислар ва мутахассислар назарига тушди. Негаки, тўп билан ажойиб тарзда муомала қилиши уни бошқалардан яққол ажратиб турарди. Биринчи катта ютуқ Фернандони узоқ куттирмади....
17:23 22 Май 2020“Beeline Uzbekistan” шуни маълум қиладики, Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ViaMobi контент-провайдерига қарши “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ва “Реклама тўғрисида”ги қонунларни бузганлиги сабабли иш кўриб чиқилмоқда, — дейилади шу бўйича берилган хабарда.
17:10 22 Май 2020Айни пайтда бу мамлакатда қурбон бўлганларнинг умумий сони 3249 кишини ташкил қилмоқда.
17:09 22 Май 2020Аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 11 нафари олдиндан карантинда бўлган фуқаролар, 11 нафари эса аҳоли орасидан қайд этилди.
16:50 22 Май 2020Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 848 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 873 нафарга етди.
16:44 22 Май 2020Ижтимоий тармоқларда пойтахтда қурилаётган ер усти метроси устунлари яқинидаги ернинг ўпирилиши акс этган суратлар тарқалди. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ воқеа бўйича изоҳ берди.
16:39 22 Май 2020