All

Тошкент вилоятида ғалладан мўл ҳосил етиштирилди

Тошкент вилоятидаги 2 минг 697 та фермер хўжаликларининг 116 минг гектардан ошиқроқ сувли майдонларда амалга оширган агротехник тадбирлари юксак самара берди. Давлат омборларига 350 минг тоннадан ортиқ сифатли дон қабул қилиниб, белгиланган шартнома режаси 103 фоизга бажарилди.

20:01 03 Июль 2020
Нур-Султонда Нурсултон Назарбоев ҳайкали очилди

Бугун, 3 июль куни Қозоғистон пойтахтида мамлакат Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоевга атаб ўрнатилган ҳайкалнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Казинформ» манбасига асосланиб «Дунё» АА хабар берди.

19:36 03 Июль 2020
Пора олган майорнинг нефть базасига алоқаси йўқлиги маълум қилинди 

Ушбу ҳолат юзасидан аввало шуни таъкидлаш керакки, “Чинобод нефт база”си МЧЖда ҳеч қандай филиал мавжуд эмас. Қўлга олинган ИИБ ходимининг ҳам нефт базага алоқадор жойи йўқ.

19:30 03 Июль 2020
Ҳуқуқларингизни билинг, мажбуриятларни унутманг!

Жорий йил 1 январдан бошлаб, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига электрон ҳисобварақ-фактуралар (ЭҲФ) тизими мажбурий тартибда жорий этилаётганидан яхши хабардорсиз. Шунга кўра, айни вақтда 203 мингдан зиёд юридик шахс ва 40 мингдан ортиқ ЯТТлар тизимдан фойдаланиб келмоқда. Аммо ҳалигача ўз фаолиятида...

19:23 03 Июль 2020
Иштихонда 22 минг 400 тонналик улкан ғалла хирмони яратилди

Иштихонлик ғаллакорлар давлатга дон топшириш йиллик режасини бажарди. Жорий йилда об - ҳавонинг ноқулай келганлиги ҳеч кимга сир эмас. Аммо шундай бўлишига қарамай иштихонлик ғаллакорларнинг тинимсиз меҳнати, агротехника ишларини ўз вақтида амалга оширилиши, мавжуд имкониятлардан унумли фойдалана олишлари натижасида гектарига...

18:54 03 Июль 2020
«Кичкина шаҳзода» қорақалпоқчага таржима қилинди

Энди ушбу асарнинг мухлислари сони янада кўпаядиган бўлди. Гап шундаки, иқтидорли ёзувчи Гулнора Ибрагимова томонидан русчадан қорақалпоқчага маҳорат билан ўгирилган «Кичкина шаҳзода» Нукусдаги «Билим» нашриётида кўркам дизайнда чоп этилди.

18:52 03 Июль 2020
Ёш тадбиркор мактабгача таълим ташкилоти барпо этди

— 100 ўринли муассасамиз қурилишига ўтган йилда киришгандик,-дейди тадбиркор. — Бунда банк томонидан ажратилган 1 миллиард 400 миллион сўм миқдоридаги маблағ жуда қўл келди. Масканимизда болажонлар учун барча қулайликлар яратилган. Хорижий тилларни ўрганишлари, гимнастика ва кураш билан шуғулланишлари, вақтни мазмунли...

18:49 03 Июль 2020
Хазораспда ДХМнинг янги биноси ишга туширилди

Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида давлат хизматлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Эндиликда марказга ташриф буюрувчиларга кенг ва ёруғ, шинам хоналарда қулай шароитларда хизмат кўрсатилади. Бинода ташриф буюрувчилар учун кутиш зали, ёш болали оналар фарзандлари учун ўйинчоқлар билан тўлдирилган махсус хона,...

18:44 03 Июль 2020
Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси коронавируснинг жиддий асоратлари туфайли ҳаётдан кўз юмди

Абдулманап Нурмагомедовнинг яқин дўсти, доғистонлик шарҳловчи Рамазан Рабаданов таниқли мураббийнинг вафоти ҳақида изоҳ берди.

17:56 03 Июль 2020
“Unicorns” лойиҳаси сизнинг стартап лойиҳаларингизга кўмакдош

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси  ва Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази ҳамкорлигида Андижон вилоятида старт берилган ушбу лойиҳа ёш стартапчиларнинг янги лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган. Лойиҳа учун 2 миллиард сўм маблағ ажратилган.

17:22 03 Июль 2020
Ўзбекистонда 7 соат ичида 127 киши коронавирусдан зарарланди

Ўзбекистонда 7 соат ичида 127 киши коронавирусдан зарарланди

16:59 03 Июль 2020
Ўзбекистонда коронавирусга чалинган яна бир бемор вафот этди

Тошкент шаҳрида яшовчи 59 ёшли Ғ.Б. жорий йил 2 июль куни ўта оғир ҳолатда пойтахтимиздаги И.Иргашев номли 4-сон шаҳар клиник шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган ва сунъий нафас бериш аппаратига уланган.

16:39 03 Июль 2020
Хитой ҳукумати чўчқа гриппининг янги тури бўйича ўтказилган тадқиқотга муносабат билдирди

Хитойлик олимларнинг чўчқа гриппининг янги пандемияни келтириб чиқариши мумкин бўлган янги тури борасидаги тадқиқоти натижалари етарли даражада ишонарли эмас.

15:44 03 Июль 2020
ЖССТ коронавирусга қарши кураш "қийин, аммо ҳали умид бор"

Бугунги пандемия ҳолатини баҳолаган Пан Америка соғлиқни сақлаш ташкилоти (ПАССТ) директори шифокор Карисса Этьенн “Коронавирус билан курашиш қийин, аммо ҳали умид бор” эканлигини таъкидлади.

15:42 03 Июль 2020
Нега масжидлар очилмаяпти? Мутасадди бу саволга жавоб берди

Карантин чоралари юмшатилиши боис бир қатор савдо марказлари, транспорт воситалари ҳаракатланишига рухсат берилди, лекин нега масжидлар очилмаяпти? Вирус намоз орқали юқадими? Ушбу саволга Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов жавоб берди.

14:57 03 Июль 2020
Қирғизистонда парламент сайловлари 4 октябрь санасида ўтади

Қирғизистоннинг «Кабар» Миллий ахборот агентлигининг маълум қилишича, сайловлар 2020 йилнинг 4 октябрь – якшанба куни ўтказилиши режалаштирилган.

14:42 03 Июль 2020
Ҳуқуқ ва ғурурнинг эркак-аёли бўлмайди

Бугунги кунда ҳар қандай жамиятнинг асосий «кўзгуси» – хотин-қизлар эканлиги шубҳасиздир. Чунки жамиятнинг ижтимоий тузуми қандай бўлишидан қатъий назар, ўша жамият аҳолиси турмушининг фаровонлик даражаси, оилалар барқарорлиги, келажак авлод – фарзандлар тарбияси, иқтидори, жамиятдаги интеллектуал салоҳият, маънавият ва маданият, маърифат,...

13:07 03 Июль 2020
Тамаддун дарёси ҳамон оқмоқда равон. Ўзбекистонда илм-фаннинг янги Ренессанс даври бошланмоқда

— Халқимизда «Оққан дарё оқаверади», деган ниҳоятда ҳикматли гап бор, — дейди Р. Холмуродов. — Дарҳақиқат, эзгу тутумлар қадриятга айланади, яхши фазилатлар қондан-қонга ўтади. Жумладан, илму зиё ҳам суяк суради. Шу маънода, тамаддуний тараққиёт ҳам узлуксиздир. Кўзга кўринмас минглаб иплар...

12:46 03 Июль 2020
Иккиламчи бозордан квартира сотиб олмоқчиман, дастлабки бадални қоплаш учун субсидия олсам бўладими?

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан ипотека кредитлари бирламчи уй-жой бозорида сотиладиган квартираларни сотиб олиш учун ажратилади. 

12:37 03 Июль 2020
Вазир маслаҳатчиси, таниқли дипломат Мирсобит Очилов вафот этди

Илгари Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги элчихонасининг раҳбари, «Чиқаётган Қуёш, Олтин ва Кумуш Юлдуз» император ордени соҳиби, Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг Япония билан ҳамкорлик қилиш бўйича маслаҳатчиси Мирсобит Очилов 2020 йил 2 июлда вафот этди.

12:31 03 Июль 2020

Янгиликлар тақвими

Кластер